RU

Последние новости

21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  2 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  3 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  2 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  11 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  9 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  3 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1

Алиризо Мансуриан: "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман" Новости

Алиризо Мансуриан: "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нафт Теҳрон" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Алиризо Мансуриан иштирок этди.
"Бугун жуда яхши ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатишди. "Нафт" жамоаси ёш футболчилардан иборат. Ўйиндаги ўтказиб юборилган илк гол бизга сюрприз бўлди. Анчагача ўзимизга кела олмадик. Рақиб 10 киши бўлиб қолганидан сўнг ғалаба қозониб кетишимиз мумкин эди. Аммо "Пахтакор" аксинча камчилик бўлиб ютиб кетди. Шу боис рақибни ғалаба билан табриклайман. Энди бу учрашувни унутамиз ва кейинги "Ал Айн"га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз", - деб гап бошлади Алиризо Мансуриан.

- "Пахтакор" 10 киши бўлиб қолганида тезроқ ўйнасанглар бўларди. Нима учун бундай қилмадинглар, ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати шунчалик пастми?
- Биз ёмон ўйнамадик. Ўйинни назорат қилдик. Шогирдларим жисмоний томонлама яхши ҳаракат қилишди. Рақиб сафида 2-рақамдаги футболчини алоҳида таъкидлаб ўтаман. У бизга ҳужум қилишда кўп бор халал берди.

- Об-ҳавонинг совуқлиги ўйинга таъсир қилмадими?
- Йўқ, йўқ. Теҳронда ҳозир ҳаво ҳарорати 0 даража. Бу ерга келишимиздан олдин қор ёғишини ҳам билардик. Ўзбекистон бизда яхши таассурот қолдирди.

- Яқинда Марказий Осиё ташкилоти ташкил этилди. Бу борада фикрларингиз.

- Бу минтақада Эрон ва Ўзбекистон энг етакчи жамоалари ҳисобланади. Биз Ўзбекистондан, сизлар Эрондан кўп нарса ўрганишинглар мумкин. Ўз вақтида Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейрушга ёрдам берганман. Ўшанда Ўзбекистон терма жамоасининг барча ўйинларини кўриб чиққандим. Бу жуда кучли жамоа.

- Бугун фақат Леандро Падовани тушди. Яна икки нафар легионер нима учун қайдномадан ҳам жой оллмади.

- Жамоамиз сафида Эрон миллий терма жамоасининг 4 нафар ва олимпия терма жамоасининг 5 нафар аъзоси бор. Биздаги легионерлар маҳаллий футболчилардан икки калла устун бўлиши керак. Бугун ёшларни майдонга тушириб уларга халқаро ўйинда тажриба тўплаш имконини яратиб бердим. Аммо камерунлик ва голландиялик футболчига кейинги ўйинларда имкон берамиз албатта.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика