RU

Последние новости

22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  0 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  17 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0

Алиризо Мансуриан: "Гуруҳдан "Истиқлол" ва "Локомотив" чиқишини хоҳлайман" Новости

Алиризо Мансуриан: "Гуруҳдан "Истиқлол" ва "Локомотив" чиқишини хоҳлайман"

"Истиқлол" - "Локомотив" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб мезбонлар бош мураббийи Алиризо Мансуриан ҳамда жамоа сардори Маҳди Раҳмати журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

Алиризо Мансуриан: "Биз "Локомотив"ни яхши биламиз, уларнинг ўйин услуби бизга маълум. "Локомотив"нинг "Ал Таавон"га қарши учрашувини кўрдик, шунингдек, "Ал Аҳли" билан кечган баҳсини ҳам ўрганиб чиқдик. Жамоа яхши шаклланган, муҳими, рақиб ўйинида тартиб-интизом бор".

Алиризо Мансуриан: "Тўғри, клубимизда молиявий муаммолар бор, лекин ҳозир бу ҳақда ўйлаш керак эмас. Эътиборни эртанги ўйинга қаратишимиз лозим. Мен фақат футбол ҳақидаги саволларга жавоб қайтараман, пул билан боғлиқ масалаларга эмас. Агар эртага ғалаба қозонсак, Наврўз байрами олдидан мухлисларимизга ажойиб совға туҳфа этган бўламиз".

Алиризо Мансуриан: "Биз ҳам "Локомотив" сингари бир ўйинда ғалаба қозониб, бир бор мағлуб бўлдик. Энди бўлса ўзаро куч синашиб кўрамиз ва бу ўйин жуда қизиқарли кечиши кутилмоқда. Мақсадимиз - гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга чиқиш. Аммо бу осон бўлмайди, чунки кучли рақибларга қарши баҳс олиб борамиз".

Алиризо Мансуриан: "Албатта, эртанги ўйин финал эмас, лекин эътиборга молик бўлиши турган гап. Гуруҳдан кимларнинг чиқиши менимча, тўртинчи турдан сўнг ойдинлашади. Унгача эса бир нарса дейиш қийин. Менга қолса, гуруҳдан "Истиқлол" ва "Локомотив" чиқишини хоҳлайман".

"Истиқлол" клуби сардори, дарвозабон Маҳди Раҳматининг фикрлари эса қуйидагича бўлди:

"Жамоамиз бу мавсум бирмунча ўзгарди, таркибда ёшлар кўп, ички чемпионатда учинчи ўринда кетяпмиз. Лекин ҳали ҳаммаси ўз жойига тушади. Эртага бўлиб ўтадиган учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз".


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика