RU

Последние новости

20:59"Ал Файҳа" — "Ал Ухдуд". Таркиблар маълум  1 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  16 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:40Суперлига. "Шўртан" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  1 20:30Англия кубоги. "Кристал Пэлас" ва "Ман Сити" финалда ўзаро тўқнаш келмоқда, Ҳусанов захирада (онлайн ҳисоб)  23 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  20 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  1 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  4 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  5 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5

Али Хамам: “Бизни ғалабадан бошқа нарса қаноатлантирмас эди” Новости

Али Хамам: “Бизни ғалабадан бошқа нарса қаноатлантирмас эди”

Кеча Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз уйида ОЧЛ мусобақасининг гуруҳ босқичида Эроннинг “Зобоҳан” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу учрашувдан сўнг “Зобоҳан” клуби футболчиси Али Хамам ўз фикрларини билдирди.

“Аввалам бор “Бунёдкор” билан бўлган учрашувда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Биз Тошкентга фақат ғалаба қозониш учун ташриф буюргандик. “Бунёдкор” гуруҳимиздаги кучли жамоа, аммо ушбу баҳсда “Зобаҳан” жуда ҳам ажойиб ўйин намойиш қилди. 

Рақибимизни ўз уйида 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Энди бор эътиборимизни кейинга баҳсга қаратамиз. Насиб қилса қолган учрашувларда ҳам ғалаба қозониб “плей-офф” босқичига чиқамиз. “Бунёдкор” ҳақида гапирадиган бўлсам, рақибимизга нима бўлганини ўзим ҳам билмайман. 

Уларнинг асосий таркибдаги айрим футболчилари учрашувда иштирок этмади. Биз эса кучли ўйин кўрсатдик ва ғалаба қозондик. Шунинг учун ҳам “қалдирғочлар” мағлубиятга учрашди, деб ўйлайман. Биз майдонга фақат ғалаба учун тушган эдик. 

Барча билади, бундан олдинги 2та учрашувнинг бирида мағлубиятга учрадик, иккинчисида дуранг натижа қайд этдик. “Бунёдкор”га қарши ўйинда, худди финал баҳсидек ҳаракат қилдик. Бизни ғалабадан бошқа нарса қаноатлантирмас эди”, - дейди “Зобоҳан” футболчиси Али Хамам.



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика