RU

Последние новости

11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  17 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0

Alfraganus University: "Альянц Арена"да Европа классикоси, Дортмундда Кейн финалга йўл олди Новости

Alfraganus University: "Альянц Арена"да Европа классикоси, Дортмундда Кейн финалга йўл олди

Европа чемпионатига келиб бирорта ўйинга кира олмасдан кетаманми деб ўйлаган эдим.

Пешанага ёзилган бўлса, шундай чиройли ўйинга кириш насиб қилар экан. Мюнхенга кетишда интернетга кириб чипталар билан қизиқдим, не кўз билан кўрай, 1000 $ дан арзон бўлмаган чипталар савдода 300 га сал етиб, етмай турибди. Таваккал босдим, ўйинга кириб афсусланмадим. Чипта сотиб олаётганда испаниялик мухлислар ўтирадиган қаторни белгилаб, икки маротаба тўғри қилганимга амин бўлдим.





Шерикларимиздан бири ўйинни фан зонада кўришини билдирди. 1972 йил ёзги Олимпия ўйинлари Мюнхенда бўлиб ўтганидан хабарингиз бўлса керак, мазкур мусобақа учун бунёд қилинган Олимпия стадионида 10 000 кишига мўлжалланган фан зона ташкил қилинган эди. Икки киши стадионга йўл олдик. Метродан чиқишда "Альянц Арена"нинг ҳайбати ва чиройи кишининг кўзини қувонтирарди. Киришда байроғимизни қўймади, низом асосида иш тутаётган ходимга ичкарида бошқа давлатларнинг байроғини кўрсатдим. Унда бошқа эшикдан кира қолгин, мен кирита олмайман, қоида шундай деб қолди. Таваккал қилдим, байроқни ташлаб кетмайманку, чиққанимдан кейин қайтиб QR кодим куйиши мумкинлигини билардим, бахтимга QR код иккинчи ўтиш ҳудудидан кейин куяркан. Бир амаллаб байроқни беркитиб бошқа эшикдан кириб олдим, айтганимдек мен каби ўз мамлакати байроғи билан юрганлар кўп эди. Қозоғистонлик дўстларимиз билан кўришиб қолдик, Германия мусобақани тарк этканлиги учун чипталар қўлда сотилиб ётгани ҳақида айтганимда, мендан неча пулга олганимизни сўраб, ўзлари 2000 АҚШ долларига 6 ой аввал ҳарид қилишганини айтишди. Ҳозирги нархни эшитиб бир афсусланишди, аммо, "зато риск" қилмадик деб кўнгиллигини кўтариб қўйишди. Чипаталарни тушиб кетишига асосий сабаб Германия терма жамоасини мағлубиятга учрагани. 4000 $ VIP чиптани 700 га илтимос қилиб сотиб юрганларни кўрдик. Қисқаси мен стадиондаман, учинчи қаватда бўлсада, стадиондаман!




Сафар бош ҳомийси: Alfraganus University
Ҳомийлар: Coca Cola, Trastbank, AKFA, Ucell



Мбаппени 2018 йил Москвадаги финалда кўрганимда анча ёш эди, бу ўйинда у улғайган футболчи сифатида жамоасини сардор сифатида машғулотга олиб чиқди. Мен учун қизиғи, Испания бироз вақт ўтказиб машғулотларга чиқди. ТВда кўп кўрамиз, ўйинга яқин стадион бўшдек туюлади. Аслида ҳар бир трибунага кираверишда турли фаст-фуд ва ичимликлар сотиладиган дўкончалар бўлади. Бизда 5-6 та секторга битта қилишадику, у ҳам бўлса, бу ерда ҳар бир сектор учун бўлади. Шунинг учун ташрифчиларнинг жуда катта қисми атрофда айланиб, еб ичиб юрган бўлади. Масалан битта Coca Cola 0,5 нинг нархи 6 евро, унинг стакани эса 3 евро, қайтариб олиб келсангиз, пулини қайтаради. Пивонинг нархи 9 евро, булочка 5, хот-дог 8 евродан "учади".



Ўйин бошланди, асосий таркиб аъзолари майдонда. Учрашув ҳақида тўхталиб ўтмайман, ўйин бошида жабрдийда немис мухлислари бир муддат "Дойчланд" (Германия дегани) деб бақириб, кейин Испания ва Франция мухлислари орасида кўринмай кетдилар. Биринчи бўлимда учта гол урилди ва бу 90 дақиқа учун кифоя қилди. Ўйинни жонли кўриш бари-бир бошқача, Мбаппе ҳақиқатдан ҳам жуда тез ўйинчи, Ямалнинг кейинги ҳаракатини тахмин қилиш жуда қийин футболчи эканлигини кўрдим.



Биз эса Берлинга етиб келдик, Германияда интеретнинг тезлиги бўйича муаммолар йўқ эмас экан. Шунинг учун, баъзида YouTube'га видеони юклаш жуда қийин бўляпти. Мақола ва видео кеч чиққанлиги учун узр!

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика