Алексендр Оника: "Ўзбекистондан таклиф бор"
21 янв 2015 12:11
Новости
Алексендр Оника: "Ўзбекистондан таклиф бор"
Молдовалик ярим ҳимоячи Александр Оника "Moldfootball.com" порталининг муҳбирига келажагидаги режалари ҳақида гапириб берди.
Эслатиб ўтамиз, Александр 2014 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистоннинг "Нефтчи" клубини тарк этган эди.
"Ҳозир уйдаман ва жисмоний тайёргарлик бўйича шахсий мураббий билан ишлаяпман. Тренажор залида ҳам машқларни давом эттиряпман. Агентим келажагим ҳақидаги саволларни ҳал қилишини кутяпман. Ҳозирча жимлик. Ўзбекистондан битта таклиф бор, қолганлари эса бошқа мамлакатлардан. Ҳозирча келиша олмаяпмиз. Бу савол тезроқ ҳал бўлади деб умид қиламан. Молдовадан таклифлар бўлгани йўқ.
- Бу йилдан нималарни кутяпсиз?
- Бу йил жароҳатларсиз ўтишини хоҳлайман. Футболчилик фаолиятимда катта муваффақиятларга эришишни истайман. Шу билан бирга, бу йил Молдова терма жамоасига қайтмоқчиман" - дейди Оника.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии