RU

Последние новости

01:30Испания кубоги. "Атлетико" "Барселона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  69 00:32АПЛ. "Челси" – "Саутгемптон". Таркиблар аниқ!  2 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду фаолиятидаги 925-голини урди  1 00:15Сардор Рашидов "Навбаҳор"да қолади  1 00:00Ўзбекистон Суперлигасида қишки трансфер ойнаси ёпилди  0 23:57"Навбаҳор" беш нафар легионерни Суперлига учун рўйхатдан ўтказди. Улар кимлар?  0 23:36Трент ва "Реал Мадрид" 4 йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришишди  10 22:33Тебас: "Реал" раҳбарияти ўзидан қурбон ясаб олиб, хар ҳил фитна назарияларини тарқатмоқда"  53 22:08Гвардиола де Брюйнени "Сити"даги келажаги ҳақида гапирди  4 21:46Амирбек Бакаев Беларуснинг бошқа бир клубига ўтди  6 21:15"Машъал" ганалик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  4 20:48"Навбаҳор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:27Доменико кетди, Тибо қайтмоқда  0 20:02Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди  11 19:42Федерико Вальверде жароҳат туфайли кубок ярим финалида майдонга туша олмайди  3

Алексей Евстафеев: «Финал босқичи учун ҳам алоҳида мақсадларимиз бўлади» Новости

Алексей Евстафеев: «Финал босқичи учун ҳам алоҳида мақсадларимиз бўлади»

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев Қатарга қарши саралашнинг сўнгги ўйинида шогирдлари майдонга фақат ғалаба мақсадида тушганликларини таъкидлади.
12 октябрь куни Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати-2014 саралаш «А» гуруҳи доирасида Қатарга қарши сўнгги тур ўйинини ўтказди. Баҳс 2:1 ҳисобида Қатар фойдасига ҳал бўлди. Ўзбекистон гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

«Аввало, Қатар ёшлар терма жамоасини бугунги ғалаба билан, шунингдек, Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритганликлари билан табриклайман. Бугун биз ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик, шунга қарамай, учрашув иккинчи таймида кўрсатган ўйинлари учун шогирдларимга миннатдорлик билдираман», - деди Евстафеев.

«Бугунги Интернет замонида футболчилардан бирор маълумотни яшириш қийин. Шунга қарамай, биз уларда «Иккинчи ўринни эгаллаб ҳам, финал босқичига чиқа оламиз», қабилидаги кайфият, фикр пайдо бўлмаслиги учун ҳаракат қилдик, тегишли чораларни кўрдик. Биз ҳар бир учрашувда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, Қатарга қарши бугунги ўйин ҳам бундан мустасно бўлгани йўқ», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

«Ҳа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бу ерда, саралаш гуруҳидаги бошқа рақиблари сингари, қисқа вақт оралиғида оғир, кўп ҳам ўткинчи бўлмаган ўйинларни ўтказди. Ушбу баҳслар терма жамоамиздаги аксарият футболчилар учун илк халқаро тажриба бўлди, улар ҳар қандай ҳолатда ҳам халқаро тажрибага эга бўлишди. Бу келажакда улар фойдасига хизмат қилади», - деди Алексей Евстафеев.

«Биз саралаш босқичи учун олдимизга алоҳида мақсад қўйгандик – финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш. Финал босқичи учун ҳам алоҳида мақсадларимиз бўлади. Ўзбекистон терма жамоалари ҳар доим ўз олдига энг юқори мақсадларни қўяди. Финал босқичи мусобақаларигача ҳали кўп вақт бор, шундай экан, унга саралаш босқичидагига нисбатан яхшироқ тайёргарлик кўриб, яхши натижалар кўрсатиш учун барча шароит бор», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика