RU

Последние новости

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  10 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  20 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Александр Хомяков: “Йигитлар ғалабага бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар” Новости

Александр Хомяков: “Йигитлар ғалабага бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар”

"Андижон" жамоаси кеча Туркия йиғини доирасидаги илк назорат учрашувида майдонга тушди.

“ЛКС Лодз”га қарши (0:0) учрашувидан сўнг "бургутлар" бош мураббий Александр Хомяков клуб матбуот хизматига таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Бу мавсум олди йиғинидаги биринчи учрашув бўлди. Беллашувдан ёмон тасаввур қолмади. Менга энг ёққан томони - йигитлар ғалаба қозонишга бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар ва голга тортадиган вазиятларни юзага келтиришди. Тўғри, рақиб ҳам шунчаки қараб турмади ва бундай уринишларни йўққа чиқаришга интилди. Муҳими, йигитлардаги интилиш. Яна шуни қўшимча қилиш керакки, рақиб биздан фарқли равишда ўйин маромини топиб бўлган, чунки уларда чемпионат бошланиб, танаффус юзага келган ва шундан фойдаланиш мақсадида улар Туркияда мавсумнинг давомига тайёргарлик кўришга киришганлар.

Биз мураббийлар ўзаро ўйинимизни энди видеоёзувини бирга томоша қилгач, хато ва камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Ўйинимиз савиясини янада яхшилаб борамиз. Умуман олганда, бошланиши учун чакки эмас”, - дейди Александр Андреевич, клуб матбуот хизматига.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика