RU

Последние новости

00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  1 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  5 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  4 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  180 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  11 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0

Александр Хомяков: "Ўйин анча асабий кечди, аммо якунда иккинчи даврадаги илк ғалабамизга эришдик" Новости

Александр Хомяков: "Ўйин анча асабий кечди, аммо якунда иккинчи даврадаги илк ғалабамизга эришдик"

Суперлига 22-тур доирасидаги "Андижон" — "Олимпик" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин анча асабий руҳда ўтди. Ўйинда ҳудудий устунликка эга бўлдик, аммо вазиятлар кўп бўлди деб бўлмайди. Очко керак эди ва ғалабага эришдик. Бунинг учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Барчани ғалаба билан табриклайман.



— "Андижон" биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилмади. Иккинчи бўлимда эса ғалаба учун ҳаракат қилди ва бу самарасини берди. Биринчи таймдаёқ бунга интилиш мумкин эмасмиди?

— Аммо, мен иккинчи бўлимда ҳам кўплаб ҳужумлар қилдик дея олмайман. Бизда фақат ҳудудий устунлик бор эди. Рақибни ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Олдинги "Олимпик" кўпроқ узатмалар билан ўйнар, бошқача жамоа эди. Ҳозиргиси эса мудофаадан ўйнаган ҳолда қарши ҳужумлардан умид қилмоқда. Илк бўлимда уларнинг мудофаа чизиғини ёриб ўта олмадик. Арвеладзенинг жароҳати ва у захирага олинганидан сўнг ўйинимиз бузилди. Режамиз бор эди, аммо у амалга ошмади. Иккинчи бўлимда агрессивлик қўшдик ва қарши ҳужумлардан ҳушёр ўйнадик. Ҳа, якунда иккинчи даврадаги илк ғалабамизни қўлга киритдик.



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика