RU

Последние новости

01:00Испания кубоги. "Барселона" — "Атлетико" 1:0 (матнли трансляция)  15 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:10"Комо" — "Интер". Италия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  1 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 00:04"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Александр Хомьяков: "Олий лигага муддатдан олдин чиқишимизни сезгандим" Новости

Александр Хомьяков: "Олий лигага муддатдан олдин чиқишимизни сезгандим"

Муборакда кечган “Машъал” – “Косонсой” баҳси якунига етгач, одатдагидек “газчилар” бош мураббийи Александр Хомяковдан интервью олдик.
-   Александр Андреевич, “Машъал” муддатидан аввал олий лигага қайтди ва бу билан сизни табриклаймиз. “Косонсой” билан кечган баҳс ҳақида нима дея оласиз?
-   Ўйиннинг биринчи тайми бирмунча яхши кечди. Аммо учта гол уриб олганимиздан сўнг рақибнинг шашти анча пасайиб кетди ва иккинчи тайм унчалик қизиқарли бўлмади. Танаффусдан сўнг эса яна икки бор тўп киритишнинг уддасидан чиқдик. Қолаверса, бу баҳсни ютган тақдирда олий лигага йўлланма олишимизни билардик. Мана, биринчилик тугашига тўрт тур қолганда вазифани бажардик.

-   Навбатдаги учрашувлар қандай суръатда кечади? “Машъал” бемалол ҳаракат қилса керак?

-   Вазифани бажардик, лекин бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Чунки раҳбарият жамоа олдига биринчи ўринни эгаллаш вазифасини қўйган. Шу боис қолган тўртта учрашувда ҳам фақат максимал натижани кўзлаб ҳаракат қиламиз.

-   Мавсум бошида “Машъал”нинг муддатдан олдин олий лигага чиқишини кутганмидингиз?

-   Албатта, кутгандик. Негаки шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Иккинчи босқич бошлангач, август-сентябрь ойларида ҳаммаси ҳал бўлади деб ўйлагандим, лекин сафарда “Оқтепа” ва “Чуст-Пахтакор”га имкониятни бой берганимиз вазифани уддалаш бироз ортга сурилишига сабаб бўлди. Натижада октябрь ойига келибгина ўз мақсадимизга эришдик.

-   Аббос Шодмонов нима учундир кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда.

-   У жароҳатидан яқинда қутулди ва секин-аста формасини тиклаб боряпти. Тўғри, ўтган учрашувда у захирада қолди. Бугун эса иккинчи бўлимда майдонга туширдим. Умуман олганда, Аббоснинг ўйини менга ёқади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика