RU

Последние новости

09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  1 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  2 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  16 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  9 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1

Александр Хомяков: "Ҳатто дурангни ҳам ушлаб қола олмадик. Кетма-кет мағлубиятлар ёмон таъсир ўтказмоқда" Новости

Александр Хомяков: "Ҳатто дурангни ҳам ушлаб қола олмадик. Кетма-кет мағлубиятлар ёмон таъсир ўтказмоқда"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Андижон" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.




- Ўйин ҳақида

- Барчани ўзингиз кўрдингиз. Жуда аламли ўйин бўлди, ҳатто дурангни ҳам ушлаб қола олмадик. Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик ва режа қилган ўйинимизни умуман намойиш эта олмадик. Иккинчи бўлимда бироз жонландик. Иккинчи бўлим аввалида гол ўтказиб юбордик, кейин ҳисобни тенглаштирдик, лекин ҳатто дуранг натижани ушлаб қола олмадик. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Ҳозир бир нима дейиш қийин.

- "Андижон" иккинчи даврада 5 маротаба мағлубиятга учраши. Мағлубиятлар сони жуда кўпайиб кетмадими?

- Тўппа-тўғри. Бу жуда ёмон натижа. Нима дейишни ҳам билмайман, тўғриси. Буни қандай тўғрилаш йўлини биларсиз балки? Ўзингиз ёрдам бериб юбора олмайсизми? "Локомотив" бугун биздан яхшироқ ўйнадими? Нима деб ўйлайсиз?

- Жамоа ғалаба қозондими демак, яхши ўйнаган.

- Тўғри, ғолиблар муҳокама қилинмайди. Жуда ёмон ўйнамоқдамиз. Биз ҳаракат қилмоқдамиз, аммо бир нима етишмаяпти. Бу саволга жавоб топа олмаяпман, тўғриси.

- Натижа қачон яхшиланади?

- Яхши савол. Билмадим, натижа қачон келишини. Ҳар бир ўйинга максимал тайёргарлик кўряпмиз, аммо омадимиз келмаяпти.

- Жамоадаги ички муҳит яхшими?

- Ҳаммаси жойида. Бу масалада ҳеч қандай муаммо йўқ. Машғулотларда барчаси ўҳшамоқда, аммо ўйин вақтида умуман бошқача футбол намойиш этяпмиз.

- Кеча "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Сергей Лушчан, учрашувдан кейинги матбуот анжуманида фақатгина финални кутиб яшаётганини айтди. Балки "Андижон" ҳам финал ҳақида жуда кўп ўйлаб юбораётгандир ва шу сабабли Суперлигадаги натижалар ёмонлашиб кетгандир?

- Бундай мухлислар билан бирга ўйинни ташлаб қўйишнинг иложи йўқ. Ҳар бир учрашувга максимал тайёргарлик кўряпмиз. Кетма-кет мағлубиятлар ҳам ёмон таъсир ўтказмоқда. Ҳар бир учрашувга Кубок баҳсидек ёндашиш кераклигини таъкидлаяпман, аммо бу ҳозирча иш бермаяпти.



Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика