RU

Последние новости

11:57Бектемир Абдуманнонов:   0 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  1 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  7 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  4 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  12 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  4 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  1 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  4 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  6

Александр Хомяков: "Ғалаба қозондик ва мухлислар олдида айбимизни ювдик" Новости

Александр Хомяков: "Ғалаба қозондик ва мухлислар олдида айбимизни ювдик"

Суперлиганинг 4-тур баҳсларини якунлаб берган "Олимпик" ва " Андижон" учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикларингиз?
- Ўйинни хамма кўрди, ғалаба қозондик ва мухлислар олдида ўз айбимизни ювдик. Чунки ўтган учрашувда ўйинни аламли тарзда бой берган эдик

- Бугунги ўйинга танланган таркиб, рақибингиз "Олимпик"нинг таркибидаги юқотишлардан келиб чиқиб танландими? Сабаби бир неча нафар тажрибали ижрочилар захирада қолганди...
- "Олимпик"даги йўқотишлар ҳақида хабарим бор эди. Иложи борича оптимал таркибни туширдик.

- Кейинги икки учрашувда Водий дербисида иштирок этасизлар, қайси дерби сизлар учун муҳимроқ?
- Ҳар учрашув биз учун муҳум, рақибларни ажратиб кўрсата олмайман.

- Жамоа ўйин аввалида тезкор гол уриб олди ва шундан сўнг ҳимояга таяниб ўйнади, жамоада иккинчи режа йўқдек, шу ҳақида фикрингиз?
- Бизда "Б" режа ва ҳатто "С" режа ҳам бор. Агарда ўйин аввалида тезкор гол урмаганимизда, кўпроқ хужумга ўтишга мажбур бўлар эдик. Бугунги рақибимиз чемпионатда энг яхши позицион хужумга ўтадиган жамоалардан бири ва уларга қарши таваккал қилиб хужумга ўтсак йирик ҳисоблик ўйин бўлиб кетар эди. "Бунёдкор" билан кечган баҳсда хужумга ўтдик ва қандай ҳатоларга йўл қўйганимизни кўрдингиз. Ҳозир кучли ва кучсиз томонларимиз ва режаларимиз ҳақида айтишим нотўғри кейинги баҳсларда кўриб оласиз. "Олимпик" позицион ҳужум бўйича лиганинг энг яхшиларидан бири, уларга қарши очиқ ўйин намойиш этиш кулгили бўларди. Ўзимиздан қаҳрамон ясаб, шармандали ҳисоб қайд этишимиз мумкин эди. Бу кимга керак. Ўзимиз ўйнай оладига услубда ҳаракат қилдик ва натижани ўзингиз кўрдингиз.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика