RU

Последние новости

02:55АПЛ. МЮнинг мағлубиятлари давом этади, бу сафар "Ньюкасл" уларни таслим қилди  14 02:51АПЛ. "Челси" ўз уйида мағлуб бўлди, "Астон Вилла" ғалабани қўлдан чиқарди  8 01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  1 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  7 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  7 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Александр Хомяков: "Дзюба? Унинг Россиядаги рейтинги жуда юқори. Бироқ..." Новости

Александр Хомяков: "Дзюба? Унинг Россиядаги рейтинги жуда юқори. Бироқ..."

Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасида "Олимпик" билан ўйналган дурангдан кейин "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.


Ўйин ҳақида

- Илк навбатда мухлисларни эртанги Ҳайит байрами билан табриклайман ва энг яхши тилакларни тилайман. Бугунги ўйинда эса уларни ғалаба билан хурсанд қила олмадик. Яна бир бор дарвозани ишғол қила билмадик ва муваффақиятга эришмадик. Баҳсда рақиб биздан яққол устунлик қилди. Чемпионатдаги ўйин билан солиштирсак, ўшанда рақиблар дарвозамиз ёнида кўп ҳам вазият яратмаган бўлса, бу сафар голга тортадиган анчагина вазиятга эга бўлишди. Бироз хавф остида ўйнашни истадик, рақибни олдинроқда кутиб олдик. Режаларимиз биринчи бўлимда ўхшаган бўлса, иккинчи таймда рақиб ўзининг фаоллиги, фаол ҳаракатлари эвазига устунлик қилди ва кўпроқ ҳимояда ўйнашга мажбурлади. Такрорлайман, рақиблар бугун чиройли, жамоавий ўйнади ва гол уриш учун етарлича вазият яратди. Биз эса ҳужумда муаммоларимиз борлигини кўриб турибмиз. Вазиятларсиз ўйнаяпмиз. Ўйиннинг бориши шундай бўлди. Дуранг эса биз учун яхши натижа бўлди.

- Бугун захирада ўтириб қолган бир қанча футболчилар асосий таркибда майдонга тушди. Улар жамоага қанчалик ёрдам бера олишди?

- 4 кундан кейин чемпионат ўйини бизни кутиб турибди. Шу сабабли футболчиларнинг кучини сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Олдиндаги "Металлург"га қарши учрашув биз учун жуда муҳим. Захирада ўтирганларга имкон берилди, улар ўзларини қанчалик назорат қила олишини кўрсатишди. Умуман олганда таркибдаги барча футболчилар майдонга тушишга тайёр ҳолатда, доимо футбол ўйнашни исташади, бунга чанқоқ. Муаммоларимиз бор, уларни тузатишга ҳаракат қиляпмиз, бироқ буни ҳозирча уддалаганимиз йўқ.

- Натижадан қанчалик мамнунсиз?

- Айтганимдек, дуранг биз учун яхши натижа. Чунки биз марказдаги курашларда тўлиқлигича ютқаздик. Рақиб ўйинни назорат қилди ва кўплаб вазиятлар яратди. 

- Артём Дзюба билан музокаралар олиб борилаётгани борасидаги маълумотлар қанчалик тўғри?

- Матбуотни ўқимайман, бу янгиликни эшитмадим. Билишимча, Туркиядан Россия чемпионатига қайтган Дзюба унчалик ёмон ўйин кўрсатаётгани йўқ. Унинг рейтинги жуда юқори. Ҳозир унинг келиши борасидаги гапларни гапириш ноўрин бўлса керак.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика