RU

Последние новости

22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  4 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  3 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5

Александр Хомяков: "Биз учун ҳозир энг муҳими - натижа" Новости

Александр Хомяков: "Биз учун ҳозир энг муҳими - натижа"

Coca-Cola Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин ўтказдик. Баъзи режалар ўхшади, баъзилари ўхшамади. Рақиб билан ўйин очколарга назар солсак, принциапиаллик ҳам йўқ эмасди. Такрор айтаман, жуда қийин ўйин ўтказдик. Биз учун ҳозир энг муҳими натижа.

Жамоамиз йигитларига бугунги характерли ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Улар бугун майдонда шляпани ечсанг арзийдиган ўйин кўрсатиб беришди. Шунингдек, бизни қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга алоҳида раҳмат айтаман.

- Кубок учрашувидан сўнг бугунги ўйинда чарчоқ аломатлари сезилгандек кўринди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Чарчоқ аломатлари кўринди деб айтмаган бўлардим. Биз "Навбаҳор" билан кубок ўйини бор эканини билардик ва шунга мос режа тузганмиз. Йигитлар айни футбол ўйнайдиган ёшда ва бизда жисмоний холат бўйича муаммолар кўзга ташланмади. Бироқ, яна қайтараяпман, бугун жуда оғир ўйин ўтказдик.

- Маматказиннинг холати ҳақида нималарни айта оласиз?

- Шифокорлар кўриб чиқишаяпти. Назаримда, у билан ҳаммаси жойида.

- "Андижон" ўз майдонига қачон қайтади?

- Биз ҳам шуни истаяпмиз. Мухлисларимиз стадионни тўлдириб турган майдонда ўйнашимизни ҳаммамиз истаймиз. Айни вақтда менда ушбу саволнинг аниқ жавоби йўқ.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика