RU

Последние новости

20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  6 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  3 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  18 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  1 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  9 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  15 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1

Александр Хомяков: "Битта хато мағлубиятга олиб келди" Новости

Александр Хомяков: "Битта хато мағлубиятга олиб келди"

"Металлург" - "Машъал" (1:0) ўртасидаги ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Александр Хомяков иштирок этди.
"Металлург" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин олдиндан тахмин қилганимиздек курашларга бой бўлди. Бугун чиройли ўйин керак эмаслиги асосий эътибор натижага қаратилиши кераклигини айтгандим. Стандарт вақтидаги битта хато туфайли гол ўтказиб юбордик ва мағлуб бўлдик. Шундан кейин кўп ҳужум қилдик, дарвоза устунини нишонга олдик, аммо барибир ютқаздик. Рақибни табриклайман", - деб гап бошлади Хомяков.

"Ҳужумда бизга кескинлик етишмади. Қандайдир ёпиқ ўйнадик. Бундан ташқари ҳимояда хатога йўл қўйдик, аламли мағлубият. Футболда кўпинча қайсидир жамоа мағлуб бўлади, бугун биз ютқаздик. Ўйин битта голгача бўлишини тахмин қилгандим. Бугун омад рақиб томонида эди".

"Достоновни алмаштиришимга келсак у сариқ карточка олганди. Бундан ташқари ҳали энди олий лига ҳавосини татиб кўрмоқда. Шоҳруҳдан яхшироқ ўйин кутгандим. Ҳикмат Ҳошимовга кўпроқ ташвиш туғдиради деб ўйлагандим. Ҳакамларни муҳокама қилмоқчи эмасман. Бу борада алоҳида ташкилот бор", - дейди Александр Хомяков.


"Машъал" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика