RU

Последние новости

12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  2 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  3 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  0 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  9 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Кувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2

Александр Хомяков: "Биринчи ўйин қандай бўлиши мумкин?" Новости

Александр Хомяков: "Биринчи ўйин қандай бўлиши мумкин?"

Қибрайдаги стадионда “Андижон” ҳамда “Пахтакор” U-21 (3:2) ўртасидаги учрашувдан кейин жамоамиз бош мураббийи Александр Хомяков беллашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биринчи ўйин қандай бўлиши мумкин? Шу ҳафта шуғулланиш учун об-ҳаво ноқулай бўлди. Ўйинчиларнинг имкониятларини ўргандик. Лекин ёмон бўлмади. Ўйиндан қониқдим. Янги футболчиларни кўриб олдик. Шунингдек, ёшларнинг ҳам имкониятларини кўрдик. Режа бўйича ишлашда давом этамиз.

Майдоннинг ҳолати яхши. Асосийси, табиий. Яна айтиб ўтаман, кутилмаган қор туфайли асосан югуриш билан шуғулландик. Шунинг учун менимча, бу нормал ҳолат бўлди.

Асосий вазифа майдонни ва имкониятларни ҳис қилиш эди. Шу сабабли йигитларга 30 дақиқадан вақт бердик. Ёшлар ҳам ҳаракат қилишяпти. Бу йил ҳисобидан дастлабки ўйинимиз эди ва уларни кузатишда давом этамиз. Режа бўйича жамоанинг асосий таркиби ва захира таркибини шакллантиряпмиз, ўрганяпмиз. Янги қўшилганларни ҳаммаси яхши ишлашяпти”, - деди Хомяков.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика