Александр Хомяков: "Баҳс назорати бизнинг қўлимизда эди"
21 окт 2023 22:31
Новости
Александр Хомяков: "Баҳс назорати бизнинг қўлимизда эди"
Александр Хомяков: "Ғалабадан хурсандман. Бахс охири асабий ўтди. Ўйинимиз чиқди. Биринчи бўлимнинг баъзи вазиятларида назорат биз томонда эканлигини ҳис қилгандик ва бўшашдик, шу сабабли гол ўтказиб юбордик.
Иккинчи бўлимда фаолроқ ҳаракат қилишга тўғри келди. Биринчи бўлимда ҳаммаси ишлади, фақат гол ура олмадик. Иккинчисида янада активроқ бўлдик ва гол уришга муваффақ бўлдик. Майдонда рақиб бир киши кам бўлиб қолганида хотиржамлик билан ғалаба қозонишимиз керак эди, аммо бироз шошдик. Дарвозабонимизга раҳмат айтаман, у бизни қутқариб қолди. Умуман олганда, йигитларга миннатдорчилик билдираман, мухлисларни ғалаба билан табриклайман".
- "Андижон" кўп вазиятларда тўпни йўқотиб қўйди, бу нима билан боғлиқ?
- Баҳсни яхши бошлай олмадик, гапингизга қўшиламан, оддий вазиятларда тўпни олдириб қўйдик. Рақиб асосан тезкор қарши ҳужумлар билан хавф солди. Улар шу услубни яхши кўришади. Шундан ҳавотир олдим. Баҳс назорати бизнинг қўлимизда эди.
- Ҳакамга эътирозларингиз борми? Чунки у техник зонадагиларга сариқ карточка кўрсатди
- Эътироз йўқ. Шунчаки ҳиссиётларни назорат қила олмадик.
- Ўзгаришларни ҳис қиласизми. Соҳибжонов захирадан майдонга тушиб, гол уришга муваффақ бўлди.
- Бунга жавоб берганман. Бу интуитив равишда содир бўлса керак. Комилов пенальти ишлади, Соҳибжонов гол урди. Барча йигитлар майдонга тушишга тайёр. Улардан миннатдорман.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии