Александр Волков: "Бошқаларга "Навбаҳор"нинг ўйини ёқмаслиги мумкин, лекин менга ёқади"
08 мая 2016 13:30
Новости
Александр Волков: "Бошқаларга "Навбаҳор"нинг ўйини ёқмаслиги мумкин, лекин менга ёқади"
"Умуман олганда йигитлар
бугун берилган кўрсатмаларни хатто пенальтидан сўнг ҳам тўғри бажаришди.
Танаффусда баъзи тактик ўзгаришларни амалга оширдик. Иккинчи бўлимни
фаол бошладик. Футболчилар кўрсатмаларни тўғри бажаришгани менга манзур
бўлди. Кутилмаган иккинчи голдан сўнг афсуски ўйинимизга салбий таъсир
ўтказди. Учинчи гол урилгач эса ўйинни ҳеч бўлмаганда дуранг билан
якунлаш учун ишонч сўнди. Гап натижада эмас. Биздаги муаммо охиригача
курашмасликдан иборат. Шуни енгишимиз керак. Шогирдларимга жиддий
эътирозим йўқ.
Стандарт вазиятларга тайёргарлик жараёнида катта эътибор
берамиз албатта. Аммо кўрганингиздек “Пахтакор” футболчилари бўйдор.
Шунга жарима тўпларидан унумли фойдалан олмадик. “Пахтакор” Осиё
чемпионлар лигасида ўйнайди, улар амалдаги Ўзбекистон чемпионлари. Улар
тезроқ ва кучлироқ бўлишлари шарт. “Навбаҳор” ўйинчилари баъзи
вазиятларда курашни бой беришганини тўғри тушунса бўлади. Лекин иккинчи
голга қадар “Пахтакор”дан қолишмадик. Автогол эса учрашувни кескин
ўзгартириб юборди.
Менга “Навбаҳор”нинг ўйини хуш келмоқда. Бошқаларга
бизнинг ўйин ёқмаслиги мумкин. Мисол учун паловнинг ўттиз хил тури
мавжуд. Барчага бир хил манзур келиб бўлмайди. Бугун ҳеч қандай бахона
қилмоқчи эмасман. Ўйнашни тўхтатганимиз ягона муаммо бўлди, холос.
Учинчи голдан сўнг ўйинимиздан қониқмадим.
Бугун икки асосий ҳужумчиларимиз Пишур ва Ражабов касаллиги туфайли Аббосовни ноиложликдан туширдим. Ҳужумни якунлашда кескинлик бизда бўлмади. Ўз йўналишим бўйича жамоа билан максимал даражада ишлашда давом этаман. Мени истеъфога чиқаришларидан қўрқмайман. Чунки эртами ёки кечми мени ҳам ишдан барибир олишади. Барча клубда бу холат бир кун келиб кузатилади. Уч ойдан кейинми ёки уч йилдан сўнг, барибир мураббийни бўшатишади. Бизнинг ишимиз шунақа. “Навбаҳор” – футбол жамоаси. Футбол - менинг хаётим. Қандай даражада футболчини шуғуллантиришнинг ахамияти йўқ. Асосийси шогирдларни кўзларида олов бўлиши лозим, - дейди Волков.
Комментарии