RU

Последние новости

18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  0 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  1 17:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" - "Олимпик", "Шўртан" - "Иштихон"  2 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   10 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  16 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  2 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  4 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  6 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   23 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  6

Александр Пишур ва Амет Мемет – сентябрь ойи лауреатлари! Новости

Александр Пишур ва Амет Мемет – сентябрь ойи лауреатлари!

Ўзбекистон чемпионатининг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Бунёдкор» украиналик ҳужумчиси Александр Пишур ва «Нефтчи» маслаҳатчи мураббийи Амет Мемет ғолиб чиқди.

Ўзбекистон чемпионатининг авгувст ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 1-6 октябрь кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар 12 нафар мураббий ва 14 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббий ўртасидаги курашда «Нефтчи» маслаҳатчи мураббийи Амет Мемет, «Динамо» устози Равшан Ҳайдаровни икки баллга ортда қолдириб, сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Ушбу мутахассис қўл остида «Нефтчи» сентябрь ойида учта ўйин ўтказди ва барчасида ғалаба қозонди. Жумладан, жамоа ўз майдонида «Олмалиқ»ни 4:0, «Қизилқум»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, сафарда «Гулистон» устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди. Жамоа барча учрашувларда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола билди.

Футболчилар орасида эса «Бунёдкор» ҳужумчиси Александр Пишур сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Сентябрь ойи давомида учта ўйинда жами учта гол урган «Нефтчи» ҳужумчиси Носирбек Отақўзиев ундан 5 балл кам жамғарди. Қайд этиш жоиз, Пишур бунгача март ва апрель ойлари сўровномасида иккинчи, май ва август ойи сўровномаларида учинчи, июнь ойи сўровномасида эса тўртинчи бўлган эди.

Сентябрь ойи давомида «Бунёдкор» Олий Лига доирасида учта ўйин ўтказди. 19-турда ўз майдонида «Навбаҳор»ни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, 18-турда «Шўртан», 20-турда эса «Бухоро» билан сафарда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бироқ Пишур ўзини Олий Лига ўйинларида эмас, балки 25 сентябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалида кўрсатди. Унинг «Насаф» дарвозасига йўллаган икки голи «Бунёдкор»га кетма-кет иккинчи, жамоа тарихидаги тўртинчи кубокни келтирди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:
1. Александр Пишур («Бунёдкор») – 20 балл.
2. Носир Отақўзиев («Нефтчи») – 15 балл.
3. Шаҳзодбек Нурматов («Металлург») – 14 балл.
4. Илҳом Юнусов («Насаф») – 7 балл.
5. Андрей Мелничук («Динамо»), Фаррух Шотурсунов («Динамо») – 6 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:
1. Амет Мемет («Нефтчи») – 21 балл.
2. Равшан Ҳайдаров («Динамо») – 19 балл.
3. Мурод Исмоилов («Пахтакор») – 11 балл.
4. Миржалол Қосимов («Бунёдкор») – 10 балл.
5. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 6 балл.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика