Александр Петров: "Ўйиндан қониқдим, натижадан эмас"
15 июл 2016 17:12
Новости
Александр Петров: "Ўйиндан қониқдим, натижадан эмас"
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар устози Александр Петров қуйидагиларни айтиб ўтди.
"Бугун дуранг натижа қайд этилганида адолатли бўларди менимча, чунки ўйин деярли тенг курашлар остида ўтди.
Бугун албатта босим бўлди. Футзалчиларим яхши ўйнашди, умуман олганда ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Фақат натижадан эмас.
Бугун учрашув дуранг натижа билан тугаганида хурсанд бўлардим. Рақибимиз ўтган йил ушбу чемпионатда ғолиб бўлганди. Уларга қарши муносиб ўйнадик. Кейинги баҳсларда ҳам шундай ҳаракат қилишга уринамиз.
Кейинги ўйинга қандай тайёргарлик кўрамиз? Кўпроқ машғулот ўтказамиз. Машғулот, машғулот ва яна машғулот.
Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Шу боис кейинги ўйинни ютмасак бўлмайди", - дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди Петров.
Комментарии