RU

Последние новости

17:17Лерой Сане ва Йозуа Киммих ёзда "Барса"га ўтиши мумкин   0 16:44"Боруссия" Зинченкони ижарага олмоқчи. "Арсенал" ҳимоячисини 20 млн еврога сотишга тайёр  0 16:11"Каземиро – МЮнинг хатоси"  4 15:36"Реал"да у ҳеч бир нуқтада топ даражадаги ўйин кўрсата олмаяпти"  3 15:07"Насаф"га керак эмаслигимни айтишди, Абрамовнинг қўнғироғи "Динамо"га ўтишимга етарли бўлди" - Марко Станоевич   10 14:25Жезус узоқ муддатга сафдан чиққан бўлиши мумкин?  2 13:5670 млн евро+бонуслар — ПСЖ ва "Наполи" Хвича трансфери борасида келишиб олди  0 13:32Мақсади улуғ, медиаси қуруқ  3 13:15"Бунёдкор"да 3 нафар италиялик мураббий иш бошлади   6 12:55Иньиго Мартинес Араухонинг "Ювентус"га трансферига тўсиқ бўладими?  6 12:25Гвардиола нимадан афсусланаётганини айтди  12 12:242024 йилда "Бунёдкор"нинг сметаси қанча бўлганди? Клуб бош директори аниқ рақамни айтди  13 12:03ФИФА "Мальорка" ва "Райо Вальекано"га трансфер тақиқини жорий қилди  0 11:45"Борнмут" футболчиси Ла Лигага кўчиб ўтди  1 11:23"Реал"га қишда трансферлар керак эмас  3

Александр Мочинов: «Футболчиларимиз матонат кўрсатишди» Новости

Александр Мочинов: «Футболчиларимиз матонат кўрсатишди»

КХДР устидан ғалаба қозонган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов ажойиб ва муносиб ўйин учун рақиб терма жамоасига миннатдорчилик билдирди.
«Бугунги ажойиб ўйин учун рақибимизга миннатдорчилик билдираман. КХДР нафақат гуруҳнинг, балки бутун турнирнинг фаворитлари қаторида бежизга тилга олинмади. Бугунги ажойиб ғалаба учун ўз шогирдларимга ҳам миннатдорчилик билдираман. Кучли рақибга қарши муносиб ва ажойиб ўйин кўрсатдик ва ғалаба қозондик», - дейди Мочинов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

«Шу ўринда, бизни ўйингача қўллаб-қувватлаб турган ва далда бериб турган барча инсонларга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Кеча, хабарингиз бўлса Тошкентда миллий терма жамоамиз Янги Зеландияни ўртоқлик учрашувида мағлуб этди. Ушбу ўйиндан сўнг, миллий терма жамоа футболчилари ҳам телефон орқали боғланиб бизга ўйинда омад тилашди. Бундан ҳурсанд бўлдик. Бизни ўйин давомида стадионнинг ўзидан қўллаб қувватлаш учун Ўзбекистондан ташриф буюрган мухлисларимизга эса алоҳида раҳмат. Уларни хурсанд қилишимиз шарт эди», - дейди Ўзбекистон ўсмирлари бош мураббийи.

Александр Мочинов шунингдек, ўйиндан олдин шимолий кореялик футболчиларнинг ўйинини томоша қилгани ва улар жуда ҳужумкор ўйин кўрсатишини таъкидлаб ўтди.

«КХДР терма жамоасининг ҳужум чизиғи жуда кучли. Рақибнинг илк 15 дақиқадаги босимига дош беришимиз керак эди. Аммо, барибир жуда эрта ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Шундай бўлсада, тезда ўзимизни ўнглаб олдик ва хатто биринчи бўлимни ўз фойдамизга ҳал қилиб чиқиб кетдик. Футболчиларимиз ўз матонатлари ва маҳоратлари эвазига бугун ғалаба қозонишди. Биз бу учрашувни ҳам тезроқ унутиб Кувайтга қарши бунданда яхшироқ тайёргарлик кўришимиз керак», - дейди Мочинов.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика