RU

Последние новости

08:48Sofascore. Ашурматов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:21Ўзбекистон U-23 ва U-21 терма жамоалари таркибида биттадан ўзгариш содир бўлди  0 08:10МЛС. "Интер Майами" иродали ғалаба қозонди. Месси гол урди, Алба 89-дақиқада ҳал қилувчи голга ассистентлик қилди  2 07:53Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:25А Серия. "Ювентус" ва "Лацио" йирик ҳисобда мағлуб бўлди. "Интер" эса сафарда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 05:25Алиқулов расман терма жамоамизнинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига ким чақирилгани маълум  27 03:57Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"  4 03:36"Манчестер Юнайтед"нинг "Орзулар театри": "Олд Траффорд" тарихи (мутолаа учун)  1 03:20Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"  7 03:04АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 03:02Ла Лига. "Барселона" "Атлетико"ни даҳшатли камбэк эвазига мағлуб этди  186 01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  7 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  12

Александр Мочинов: Болаларнинг футболдан роҳат олиб ўйнашаётганлигидан хурсандман Новости

Александр Мочинов: Болаларнинг футболдан роҳат олиб ўйнашаётганлигидан хурсандман

“Бунёдкор”нинг ёшлар таркиби биринчи даврани пешқадам сифатида якунлади.

Жамоа устози Александр Мочинов клубимиз расмий сайти учун биринчи давра якунлари борасида эксклюзив интервью берди.

- Шогирдларингиз билан биринчи даврани муваффақиятли якунлашингизнинг асосий омили нимада деб ўйлайсиз?

- Аввало, қўл остимдаги футболчилар бизнинг мақсадимиз қандай эканлигини ва унга қай тарзда эришиш мумкинлигини жуда яхши англаб етишди. Учрашувларга пухта ҳозирлик кўрилди, шогирдларим берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Асосий жамоада захирада қолиб, ўйин амалиётини йўқотиб қўймаслик мақсадидида ёшлар жамоамизга кўмаклашган футболчиларнинг хизмати беқиёс бўлди. Улар ёшларимиз сафига қўшилишганда шунчаки вақт ўтказиш учун эмас, балки ўзларининг бор маҳоратларини ишга солишди. Айнан улардан ёш йигитларимиз ҳақиқий профессионал футболчи қандай ҳусусиятларга эга бўлиш кераклигини ўрганишди.

- Жамоангизнинг қайси жиҳатлари Сизга маъқул келди?

- Болаларнинг учрашувлардан роҳат олиб ўйнашаётганлиги жудаям хурсанд қилмоқда. Жангавор руҳ, ғалаба сари интилиш ва албатта ўз ўйинидан аввало футболчиларимизнинг ўзлари роҳатланишаётгани ёқимли. Йигитларимизнинг ўсишаётгани шундоққина сезилиб турибди. Энг асосийси – мана шу!

- Биринчи давра мобайнида Сизни ранжитган омиллар ҳам борми?

- Тайёргарлик кўриш, учрашувларни ўтказиш борасидаги яратилган шароитлар борасида “Бунёдкор”даги имкониятлар катта. Шу боисдан ҳам футболчиларимиз идеал майдонларда тўп тепишга кўникиб қолишди. Бироқ, Фарғона водийсига уюштирган сафаримиз мобайнида нотекис майдонларда ҳаракат қилишимизга тўғри келди. Бу эса футболчиларнинг техник имкониятларини чеклаб қўйди. Умид қиламанки, вақти келиб ҳамма жойда идеал майдонлар яратилади.

- Рақиб жамоалардан кимлар Сизда яхши таассурот қолдирди?

- Шак-шубҳасиз “Локомотив”, шунингдек Бекободнинг “Металлург” ёшлари. Иккала жамоа ҳам жуда тартибли ва чиройли ўйин намойиш этади. Ҳар икки жамоа билан кечган ўйинларимиз биз учун осон ўтмади. “Пахтакор” ва “Бухоро” ёшларидан кўп нарсалар кутгандим. Бухороликларнинг ўйинлари ўта суст эмас, бироқ улар биринчи давра мобайнида атиги икки очко жамғаришгани ачинарли.

- Яқин орада қандай режалар бор?

- Футболчиларга 12 июлгача таътил элон қилганмиз. Шундан сўнг Тошкент ташқарисида қисқа муддатли йиғин ўтказишни режалаштириб турибмиз. 24 июндан бошлаб эса иккинчи даврага қаратилган сўнгги тайёргарлигимизни ўз қароргоҳимизда давом эттирамиз.

- Давралар оралиғида жамоа таркибида ўзгаришлар бўладими?

- Айтарли ўзгаришлар қилмоқчи эмасмиз. Ҳозирда жамоамиз ўзаги шакллантирилмоқда. Ўйлайманки, шу футболчилар эртанги “Бунёдкор”нинг етакчиларига айланишади.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика