RU

Последние новости

00:06Нега? Гехининг "Ливерпуль"га трансфери бекор қилинди  0 23:56Адриен Рабьо фаолиятини Италия грандида давом эттиради  0 23:49ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (01.09.2025)  0 23:37Антони МЮни тўлиқ тарк этди  0 23:19CAFA. Тожикистон Афғонистонни мағлуб этди  1 22:57Марко Асенсио энди Туркия клуби шарафини ҳимоя қилади  1 22:43Расман: Расмус Хейлунд "Наполи" футболчиси  1 22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  3 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  4 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  9 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  5 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16

Александр Мочинов: Биринчи ўйиндан кейин рақибни ўрганиб чиққанимиз ўз самарасини берди Новости

Александр Мочинов: Биринчи ўйиндан кейин рақибни ўрганиб чиққанимиз ўз самарасини берди

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси БАА ёшларига қарши назорат ўйинида майдонга тушиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан кейин Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов ЎФФ матбуот хизматига учрашув борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Аввало бугунги ғалаба билан раҳбариятни, жамоамни ва бизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга ташриф буюрган мухлисларни табриклайман. Биринчи ўйиндан кейин рақибни ўрганиб чиққанимиз ўз самарасини берди. БАА ёшлар термаси бош мураббийини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Сербиялик мутахассис қўли остида БАА ёшлари анча кучайди.

Ҳар икки жамоа футболчиларининг бугунги ўйинга тайёргарлиги яхши бўлганини кўриш мумкин. Аввал ҳам таъкидлаганимдек, бу ёшда футболчилар ўйин давомида хушёрлик ва эътиборни йўқотади, менимча шунинг эвазига бугун рақиб дарвозасига кўп гол уришга  эришдик. Шу билан биргаликда, сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар устида ишлашимиз керак.

31 октябрь куни Осиё чемпионати саралаш босқичи учрашувларини ўтказиш учун Тожикистонга учиб кетамиз. У ерда осон ўйинлар бўлмайди. Бундан ташқари, ўйинлар сунъий қопламали майдонда ўтказилади. Эртадан жамоамиз ҳам сунъий қопламали майдонда машғулотлар ўтказиб, бўлажак ўйинлар олдидан сўнгги тайёргарликларни ўтказади”, – деди Александр Мочинов.

Маълумот учун, шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. “B” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ йўлланмаси учун мезбон Тожикистон, Шри-Ланка, Бангладеш ва Мальдив оролларига қарши майдонга тушади.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика