Александр Крестинин: "Иккала жамоа ҳам биттадан гол урди, лекин ОКМК ғалаба қозонди"
27 сен 23:43
Новости
Александр Крестинин: "Иккала жамоа ҳам биттадан гол урди, лекин ОКМК ғалаба қозонди"
Суперлига 20-тури доирасида ОКМК майдонидаги мағлубиятдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин юқори темпда ва жуда яхши тарзда ўтди. Курашлар кўп бўлди, жамоалар сифатли ўйнашди. Иккала жамоада ҳам вазиятлар кўп бўлмади, чунки томонлар ҳимояда ишончли ўйнашди. Иккала жамоа ҳам биттадан гол урди, лекин ОКМК ғалаба қозонди. Нимага бундай бўлганини билмайман.
- Ҳакамликдан норозимисиз?
- Ҳакамликни муҳокама қилмайман. Уларга эътирозим йўқ.
Комментарии