RU

Последние новости

14:22"Милан" "Манчестер Сити"нинг Рейндерс бўйича таклифини рад этди  1 13:58АПЛ клуби ёзги трансферлар ойнасида 180 миллион евро сарфлашга тайёр  1 13:30Ди Мария "Бенфика"ни тарк этмоқчи  0 13:04Де Брюйне фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттиришини истисно қилмади  2 12:38"Реал" футболчиси тез орада фаолиятини якунлашини маълум қилди  6 12:11Сане АПЛ клубига текинга ўтиши мумкин. "Бавария" вингерининг қиз дўсти Англияга қайтишни истамоқда  7 11:44"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:32"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин  14 11:15"Бухоро" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:05Sofascore. "Ал Файха" ғалаба қозонган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  0 10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  17 10:10Финалда мағлуб бўлган Гвардиола ўйин ҳақида нималар деди?  13 09:41Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ҳал қилган "Бухоро" - "Динамо" учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:41Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»  3 08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  20

Александр Крестинин: "Бугун барча режаларимиз амалга ошди " Новости

Александр Крестинин: "Бугун барча режаларимиз амалга ошди "

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" (4:2) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Осон ўйин бўлмади. Рақибимиз жуда тартибли ўйнайдиган жамоа, кам гол ўтказиб юборади. Йигитлар бугун яхши ўйин намойиш этишди. Бугун барча режаларимиз амалга ошди.

- Жамоангиз бугунги ўйинда 20 дақиқа ичида 4та гол урди. Бугун нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биз ҳар бир рақибга қарши турли хил тайёргарлик кўрамиз. Рақиб ўйинини ўрганиб чиқамиз. Бугун ҳужумда жамоавий ўйнадик. Футболчиларим меҳнат қилишмоқда ва биз қайд этаётган натижаларимиз эса бироз яхши эмас. Бугунги ғалаба кейинги учрашувларда руҳий устунлик беришига ишонаман.

- Дарвозабонлар алмашинувига нима сабаб бўлди? Бугун Суҳроб Султонов захирада қолдирилди.

- Бугун таркибни ўзгартирдик. Сўнгги баҳс билан солиштирганда 5 та ўзгаришга қўл урдик. Мағлубиятдан сўнг бироз ўзгариш қилмасак бўлмасди. Суҳроб Султонов яхши дарвозабон ва унга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Бу шунчаки ротация.

- Ўтган баҳсларда жамоангизга ғалаба қозониш учун етишмаётган жиҳат қайси эди?

- Ўйин динамикаси. Бугунги ўйинда эса ушбу жиҳат бор эди. Жамоам яхши тайёр эканлигини биламан, аммо уни исботлай олмаётгандик.

- Лазиз Мирзаевнинг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз?

- Биз ҳеч кимни омма олдида баҳоламаймиз. Жамоага баҳо беришим мумкин. Жамоа бугун яхши ўйин намойиш этди, аммо иккита гол ўтказиб юборди. Ҳар бир учрашувда гол ўтказиб юбораётганимиз яхши эмас. Буни тўғрилашимиз керак. Хатоларимиз ҳам бор.

- Жамоангиз уй учрашувларини нейтрал майдонда ўтказаётгани жамоага таъсир ўтказмоқдами?

- Билмадим. Бу саволга аниқ бир жавоб бера олмайман. Биз бошқа стадиондан ўйнашимиз кераклигидан хабардормиз. Ушбу жиҳатга эътибор бермаяпмиз. 

- ФИФА кунлари сабабли чемпионатимиз икки ҳафталик танаффусда чиқади. ФИФА кунлари жамоангиз учун фойдали бўладими ёки йўқ? Айрим бир мураббийлар узоқ танаффусларни хуш кўрмайди, баъзилари эса қўллаб-қувватлайди.

- Танаффус давомида тайёргарликни давом эттирамиз. ФИФА кунлари давомида иккита кичик йиғинлар ўтказишни режа қилганмиз. Ўтган мавсум уч ҳафталик танаффуслар бўлган эди. Ўтган мавсумда ушбу масала бўйича бироз қийналгандик, аниқроғи яхши спорт формамизни йўқотгандик.

- ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди. Ушбу учрашувга тахмин билдирсангиз.

- Мураббийлар тахмин бериши нотўғри. Қизиқарли баҳс бўлиши аниқ. Ўзбекистон терма жамоаси фаворит деб ҳисоблайман. Қирғизистон терма жамоасининг ўйинларини тўлиқ томоша қиламан. Қирғизистон мен учун бегона бўлмаган давлат.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика