RU

Последние новости

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  4 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  5 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  5 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

Александр Гейнрих: “Короче...“ Новости

Александр Гейнрих: “Короче...“

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини қандай қилиб 2003 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этганлиги ҳақида кичик мақола ёзган эдим.

Мен жуда кўп футболчиларни яхши танийман. Улар орасида шубҳасиз Гейнрихга бўлган ҳурматим ўзгача. Уни ҳамма яхши кўради, хаттоки магазинчи Ғайбулла ҳам.

Гейнрихни қисқа хотираларини билиш мақсадида унинг мессенджерига ёзиб юбордим, кўп ўтмай Саша акадан жавоб келди.


- Короче.... Қолгани таржимаси билан.



ЖАРда гуруҳ ўйинлари бўлиб ўтди. Рақибларимиз кучли эмас эди. Қийинчиликсиз Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритдик. Ҳаммасидан қизиғи кейин бошланди. Мусобақа Қатарда бўляпти. Гуруҳимиздаги рақиблардан бири Қатар. Бундай пайтда бизга осон бўлмаслиги аниқ эди. Қатар билан ўйиндан олдин Виктор Борисов мураббийлар штабидагилар билан бизни йиғди ва ўйинга кўрсатмаларни берди.


Ильдар Магдеев билан хонадош эдим. Ўйинга қизиқишим жуда катта. Қандайдир туйғу, бу учрашувда ғалаба қозонишимизни айтарди. Магдеевга, майкамга ёзув ёзаман дедим. Маркер фақат Борисовда бўларди. Турдим-да, Борисовни эшигини тақиллатдим.


- Ким, у?

- Мен, Саша!

- Сенга нима керак, чақирмадим-ку?

- Тўғри, маркерингизни бериб тура оласизми?

- Уни нима қиласан?

- Сизга совғам бор.


Маркерни олдимда, қаердан бу фикр миямга келди билмайман “нас не догонят“, деб ёздим.


Ўйинда ҳакам тўлиқлигича Қатарни фойдасига қарорларни чиқара бошлади. Лекин бизни ўйин очилиб кетганди. Голлар кетидан, голлар Қатар дарвозасига уриларди. Бу кеча тўлиқ бизники эканлигини барчамиз ҳис қилиб бўлган эдик ва мен сўнгги голимдан кейин ўша ўйлаган ишимни нишонлашга вақт келганини билдим ва майкамни кўз-кўз қилдим.


Ечиниш хонасидаги муҳитни айтмаса ҳам бўлади. Барча хурсанд эди. Кейинги ўйинда ЖЧ масаласини ҳал қилдик. Кейин эса ўйин тизгинини ўзимиз ташлаб юбордик, чарчоқ ҳам бор эди. Муҳими Ватанга ЖЧ йўлланмасини билан қайтган эдик. Кейин эса вазият ўзгариб кетди. Нима учундир Борисовни ўрнига Юрге Гёдени қўйишди. Аслида мураббийлар штаби яхши ишлаётганди. Болалар билан бу вазиятни тушуна олмай қолдик. Нима учун у ишини давом эттирмаслиги керак эди? Германиялик мутахассисни ёмон ишлади демайман, аммо у кўп нарсани ўзгартириб юборди. Шунга қарамай ЖЧдаги ўйинларимизни ёмон ўтди деб айтмайман. Барча рақибларга бир тўп фарқи билан имкониятни бой бердик. Аргентинани эса 80 дақиқа ютиб турган эдик. Аммо ҳакамлар яна катта саҳнага чиқишди.


Бугунги мақоладан кейин, Олимпия захиралари Коллежида узоқ йиллар давомида ишлаб келган мураббийи, Баҳодир ака Тошмуҳамедов алоқага чиқдилар ва ўша терма жамоага оид қўшимчаларини айтиб ўтдилар.


- Ўша терма жамоада ўз ҳиссасини қўшганлар ичида, дўстларимиз, Ибрагимов, Акрамов ва Саломовларни ҳам эслаб ўтиш керак. Бахтиёр Раҳимов эса ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга, ўз ёнидан 800-900 АҚШ доллари билан чин дилдан мукофотлаган эди.

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика