Александр Гейнрих: "Фаолиятимни ЖЧда тугатмоқчиман"
12 апр 2016 14:54
Новости
Александр Гейнрих: "Фаолиятимни ЖЧда тугатмоқчиман"
Ҳозиргина якунига етган қуръа ташлаш маросимидан сўнг, терма жамоамиз ҳужумчиси Александр Гейнрих билан боғландик.
"Ёки бугун, ёки ҳеч қачон. Шу гуруҳдан ҳам биз чиқмасак, ким чиқсин? Қолаверса, тақвим ҳам биз учун жуда қулай келди. Шу йилни ўзида бўлиб ўтадиган ўйинларни Тошкентда ўйнаймиз. Максимал очко олишга ҳаракат қилишимиз керак. Бугунги кундаги савиямиздан келиб чиқсак, уддаласа бўладиган вазифа", - дейди Александр Гейнрих.
2002 йил бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ярим финалга чиқиб, ёшлар ўртасидаги ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Гейнрих шундай дейди:
- Ёшликда фаолиятимни ЖЧга чиқиш билан бошладим ва узоқ йил тўп тепдим. Футболчилик фаолиятимда менга етишмаётган нарса, фақат катталар ўртасидаги ЖЧ! Футболга ЖЧ билан кириб келдим, у билан ЖЧда хайрлашсам зўр бўларди.
Комментарии