RU

Последние новости

21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  1 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  3 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  17 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  2 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  8 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  2

Александр Гейнрих: "Нефтчи" учун хурсандман" Новости

Александр Гейнрих: "Нефтчи" учун хурсандман"

Айни пайтда Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубида фаолият олиб бораётган Александр Гейнрих билан қисқача суҳбат қурдик.
- Сиз тўп тепаётган "Ордабаси" ўткан йили мавсумни бешинчи ўринда тугатган эди, бугун эса фаворитлар қаторидасизлар...
- Боиси 2014 йилги таркиб сақланган ҳолда, айрим нуқталар кучайтирилган. Барча нуқталарда рақобат кучли, шунинг учун бўлса керак натижа ҳам бўляпти. Мураббийимизда ҳам гап катта.

- Ҳозирча чемпионатни мағлубиятсиз давом эттираяпсизлар. Лекин дуранглар кўпайиб кетгандек...
- Бунга ўзимиз айбдормиз. Баъзида ғалабани ушлаб қола олмаяпмиз, баъзида эса гол уролмадик.

- Бир неча ўйиндан кейин бу клубдаги илк голингизни ҳам урдингиз, "Окжетпес" билан ўйинда эса жамоангизга ғалаба келтирдингиз...
- Мен учун бу муҳим эмас, муҳими жамоа ютсин ва мен ўша ўйинга ўз ҳиссамни қўшай.



- "Локомотив"нинг собиқ футболчиси сифатида, уларнинг ОЧЛдаги ўйинига нима дея оласиз?
- Жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичида илк маротаба ўйнаганлиги учун ҳеч нима кутмаган эдим. Шундай экан катта совринлар ҳақида ўйлашга эрта деб ўйлайман.

- Қозоғистон нашрларида паспортингиз билан муаммо бўлганлиги ҳақида ўқидик, нима бўлган эди?
- Регистрация муддатим ўтиб кетган экан. Ҳозир ҳаммаси жойида.

- Чимкент Тошкентдан унча узоқ бўлмаган шаҳар, ҳудди Ўзбекистонда юргандек бўляпсизми?
- Чимкентда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ўзбеклар кўплиги ва уларни менга бўлган муносабатлари кишини қувонтиради. Албатта бошқа давлатда ҳам сенга ишқибозлик қиладиган кишиларнинг борлиги ёқимли.

- Нима учундир "Ордабаси"нинг сайтида сиз ярим ҳимоячи сифатида қайд этилгансиз?
- Ҳужум ортида тўп тепяпман, яъни иккинчи ҳужумчи ролида.

- Бугун "Пахтакор" - "Нефтчи" қарама-қаршилиги бўлиб ўтади. Чемпионатимизнинг юқори ўринларидаги тафовут ҳам камайган.  "Нефтчи" - "Пахтакор" ўртасидаги қайси ўйинлар ичидаги энг эсда қоларлиси ёдингиздами?
- "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилганимда "Нефтчи" биз учун умуман бошқа жамоа эди. Уларга қарши барча ўйин қизиқ кечган. Айниқса Фарғонада қийин бўларди. Албатта мен футболчи сифатида, "Нефтчи"ни яна аввалги ўринларига қайтаётганидан хурсандман.


Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика