RU

Последние новости

16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  2 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  9 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  1 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  1 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  1 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  21 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  3 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  15 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1

"Алекс" 31 ёшда! Туғилган кунинг билан Гейнрих! Новости

"Алекс" 31 ёшда! Туғилган кунинг билан Гейнрих!

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳужумчиси Александр Гейнрих 31 ёшга тўлди.

Гейнрих деганда кўз олдимизга рақиб жарима майдончаси ичидаги хавфли ҳужумчи келади. Гейнрих деганда мухлисларимиз Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аъзолари тепган пенальтилар кўз олдиларига келтирадилар. Гейнрих деганда мағлубиятга учралган пайтимиз якка ўзи кўз ёш тўкиб майдон марказида ўтирадиган ҳужумчини тасаввур қиламиз ва яна Гейнрих деганда мухлисбоп ўйин кўрсатадиган футболчини биламиз. Бугун мухлисларнинг ёқимтойи бўлган "Алекс" 31 ёшга тўлди. 

Бугун жароҳати туфайли МТЖга кела олмаган ҳужумчимимизни йилма йил ёд этамиз.


Ўзбекистонда 2002 йилнинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих уч маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлди. Бир маротабадан Россия ва Қозоғистон олтин медалларига эга чиқди. Уч карра Ўзбекистон Кубоги сохиби ва икки маротаба Қозоғистон суперкубоги ғолиби. 




Александр Гейнрих номи мухлисларимиз орасида 2001 йил Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати саралаш босқичидан кейин кўп бора тилга олина бошлади. Бир йил ўтиб Қатар яшил майдонларида кечган Осиё чемпионатида терма жамоамизни ўз тарихида биринчи маротаба ЖЧга чиқишига ўзининг муносиб улушини қўшди.




Қисқа фурсат ичида мухлислар ёқимтойига айланган Саша 2003 йили "Пахтакор"дан Москванинг ЦСКА клубига трансфер қилинди. Афсуски у ерда унинг иши юришмади. Икки мавсумни захирада ўтказган ҳужумчимиз "Пахтакор"га қайтди.




2005 йилги мавсумни "Пахтакор"да бошлаган футболчи ОЧЛда жамоа жонига оро кирди. Ўйин амалиётини тиклаб олганидан сўнг унга Москванинг "Торпедо" жамоаси қизиқди.




Ва у 2006 йилни "Торпедо" сафида ўтказди. Икки йил давомида москваликлар шарафини ҳимоя қилган Гейнрих 21 та учрашувда майдонга тушди. Орада "Пахтакор"нинг 50 йиллик юбилейига бағишланган шоу учрашувда "Торпедо" сафида "Пахтакор"га қарши майдонга тушди.




2007 - 2011 йиллар оралиғида Гейнрих яна "Пахтакор"га қайтди. Пулни доимо иккинчи ўринга қўювчи футболчи бирон бир клубидан бўшаши билан "Пахтакор" таркибига келиб қўшилар ва у ердан яна қаергадир трансфер бўларди. Аслида трансфер маблағларини ўзи учун кўтарма пули сифатида олса бўлар эди. Лекин унинг учун пул бу бахт дегани эмас эди...




2011 йилги Осиё чемпионатидан сўнг Гейнрих Жанубий Корея томон учди. "Сувон Самсунг" сафида ОЧЛда иштирок этган футболичимиз у ерда ҳам тинч турмади. Ўз жамоасини ҳар қандай вазиятда қўллай оладиган Саша суратда гувоҳи бўлганингиздек "жанг" қиляпти.




Бир йил ўтиб унинг ўйинига XX аср футболининг қиролларидан бири қарсак чалди. "Эмирейтс" клубида тўп тепкан Гейнрих футбол афсонаси Марадона билан.




БААдаги чемпионат унга тўғри келмади. 2012 йил у Қозоғистонга кўчиб ўтди ва "Актобе" сафида 2 мавсум тўп тепди.




2014 йил у яна Ватанига қайтди. Бу сафар унинг эгнидаги сариқ либосни қизил эгаллади. "Локомотив" сафида бир мавсум тўп тепган Саша бир йил ўтиб яна Қозоғистонга кетди.




Ҳозирча  унинг сўнгги клуби Чимкентнинг "Ордабаси" жамоаси бўлиб турибди. У фаолиятини қаерда тугатади? Ўзбекистонга қайтадими ёки йўқ. Буниси муҳим эмас, қизалоғи ва оиласи бахтига соғ ва омон бўлса бўлгани. Ҳа, айтгандек, агар Гейнрих Феллайнининг ўрнида "МЮ" сафида ҳаракат қилиб гол урганида қандай суратга тушган бўларди? Бу қизиқ бўлса томоша қилинг.




С днем рождения!


Нодирхўжа Юлдашев 


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика