RU

Последние новости

02:59Мбаппенинг дубли "Реал"га "Вильярреал" устидан ғалаба келтирди  8 02:32Аёллар ўртасидаги Испания Суперкубоги: "Барселона" яна "Реал"ни мағлуб этиб, кетма-кет бешинчи бор чемпион бўлди  6 01:55Арне Слот: "Бундай ўйинда 4 дақиқа қўшиб бериш камлик қилади"  8 01:50БУНДЕСЛИГА. "Леверкузен"да қийин ғалаба, "Дортмунд" эса Берлинда зафар қучди  0 00:34АПЛ. «БОРНМУТ»ДАН СЕНСАЦИЯ! «Ливерпуль» 90+5-дақиқада мағлубиятга учради  8 23:58Гвардиола ҳакамлардан норози: "Говард Уэбб, эртага чиқ ва нима учун пенальти берилмаганини тушунтириб бер!"  6 23:41"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум  41 23:23Гвардиола "Сити"даги "янгилар"нинг ўйинига баҳо берди  4 22:47"Реал" ҳимоячиси жароҳат билан ўйнамоқда: Рауль Асенсио жамоаси учун соғлиғини хавф остига қўйди  9 22:32ПСЖ 18 ёшли футболчи учун "Барселона"га битимдагидан кўпроқ тўламоқчи  1 22:20U-23 ОСИЁ КУБОГИ. ЯПОНИЯ — ЧЕМПИОН! Хитой финалда тор-мор этилди  17 22:00Англия. Ҳусанов-Гехи жуфтлигидаги илк баҳсда "Сити" дарвозаси "қуруқ" сақланди ва "шаҳарлик"лар ғалаба қозонди  5 21:29"Бавария" Бундеслига жорий мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилди  11 21:25АПЛ. "Борнмут" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  17 20:51Тедди Шерингем: "Арсенал" ўзи ҳақида ҳаддан ташқари юқори фикрда, улар рақибни ҳурмат қилишни ўрганишлари керак"  13

«Ал Жайиш» ўз уйида мағлуб бўлди Новости

«Ал Жайиш» ўз уйида мағлуб бўлди

«Насаф»нинг ОЧЛ-2014 плей-офф босқичидаги рақиби Қатарнинг “Ал-Жайиш” жамоаси ҚЮЛсининг 15-тури учрашувини ўз майдонида “Лахвия” жамоасига қарши ўтказди.
Учрашувда "Лахвия" жамоаси ғалаба қозонди.

“Ал-Жайиш” жамоаси навбатдаги турни ҳам ўз майдонида ўтказди, улар бугун ҚЮЛ турнир жадвалининг 25 очко билан 2-ўрнини банд этиб турган “Лахвия” жамоасини қабул қилишди. Эслатиб ўтамиз, “Ал-Жайиш” жамоаси 14-турдан кейин, 24 очко тўплаб, 3-ўринни банд этиб турибди.

Учрашув биринчи бўлими 11-дақиқасида “Лахвия” жамоаси аъзоси Ахмад Одил учрашувдаги ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Кескин ва курашларга бой учрашувнинг 31-дақиқасида “Ал-Жайиш” жамоаси майдонда 10 киши бўлиб қолишди, жамоанинг ярим ҳимоячиси Муҳаммад Абдулла Матнанини учрашув ҳаками майдондан четлатди. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида майдон эгалари учрашувдаги ҳисобни тенглаштиришга эришдилар, ушбу голга ҳужумчи Муҳаммад Мунтари муаллифлик қилди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларига келиб, “Лахвия” жамоаси ҳисобда яна олдинга ўтиб олди, 85-дақиқада меҳмон жамоа ўйинчиси Юсуф Мсаҳи жамоасининг иккинчи голини киритди. Учрашув ана шу ҳисобда ўз якунига етди. Шундай қилиб, "Ал-Жайиш" жамоаси кетма кет иккинчи марта ўз майдонида бир хил ҳисоб билан яна мағлубиятга учради.

14.01.2014. ҚЮЛ, 15-тур. Доха шаҳри. Абдулла Бин Халифа стадиони

“Ал-Жайиш” – “Лахвия” 1:2 (0:1)

Голлар: Ахмад Одил, 11 - 0:1, Муҳаммад Мунтари, 59 – 1:1, Юсуф Мсаҳи, 85-1:2

“Ал-Жайиш”: 92.Сауд Ал-Хотир, 4.Андерсон Виера Мартинс, 7.Весам Ризиқ Абдулмажид, 8.Юсуф Муфтаҳ, 12.Мажид Муҳаммад Хасан, 14.Муҳаммад Абдулла Матнани, 37.Сеул Ки Го, 18.Муҳаммад Саид, 20.Вагнер Ренан Риберо (Рами Фаёз), 21.Ал  Санад, 29.Муҳаммад Мунтари (Холид Абдул Рауф) .

Заҳирадагилар: 33.Ахмад Абунара, 3.Абдулла Айеш Муҳаммад, 5.Муҳаммад Ахмад Жабри, 6.Рами Фаёз, 10.Кембо Экоко, 11.Дияб Хасан Алинаби, Холид Абдул Рауф.

Огоҳлантиришлар: Мухаммад Муса (Лахвия) – 25; Мажид Мухаммад Хасан – 26;

Четлатиш: Муҳаммад Абдулла Матнани (Ал-Жайиш) – 31.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика