RU

Последние новости

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

"Ал Ваҳда" бош мураббийи: "Тўрт нафар футболчимиз бирданига жароҳат олди" Новости

"Ал Ваҳда" бош мураббийи: "Тўрт нафар футболчимиз бирданига жароҳат олди"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Ваҳда" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози ва футболчиси иштирок этди.

"Эртага гуруҳдаги биринчи ўйин бўлади. Шахсан мен қийин ўйин бўлишини кутаяпман. Илк ўйин масъулиятли бўлади. Биз Тошкентга 4 нафар асосий таркиб футболчимизни олиб кела олмадик. Ушбу етакчиларсиз ўйнашимиз бизга бироз қийинчилик туғдириши мумкин", - дейди "Ал Ваҳда" бош мураббийи Лауренциу Регекампф.

"Мен ҳам мураббийнинг фикрларига қўшиламан. Баъзи футболчиларнинг бу ерга кела олмаганлиги, Тошкентда бироз совуқ об-ҳаво ҳукмронлиг ва майдон бироз кичикроқ эканлиги ўйинга таъсир қилиши мумкин. Аммо бу баҳона бўла олмайди", - дейди венгриялик Балаж Джуджак.

- "Локомотив" бу йилдаги илк расмий баҳсни ўтказиши "Ал Ваҳда"га фойдами?

- Рақиб сафида тажрибали ва маҳоратли футболчилар бор. Бундан ташқари "Локомотив" ўртоқлик учрашувларини ўтказди. Шундай экан илк ўйин эканлиги у қадар билинмайди деб ҳисоблайман.



- "Ал Ваҳда" сафида 7 февраль куни майдонга тушган бир йўла уч нафар легионер Себастьян Тальябу, Мурод Батна ва Рим Чанг Вунинг бирданига жароҳат олгани жуда шубҳали. Улар айнан қачон ва қаерда жароҳат олишди?  

- Тўғри улар олдинги ўйинда қатнашишганди. Улар бирданига жароҳат олишди. Футболда шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Тўрт футболчи ҳам жароҳат олишгани учун Тошкентга келишмади. Бу муаммо бизни янада кучли қилади. Таркбимизда қолган футболчилар уларнинг йўқлигини билдиришмайди деб умид қиламан. Асосийси "Локомотив" билан баҳсда ўз ўйинимизни кўрсата олсак бас.



- Европа клубларида ўйнаган футболчи сифатида Осиё чемпионлар лигаси ҳақида қандай фикрдасиз? Ўтган йил "Ал Ваҳда" билан ОЧЛда яхши натижа қайд эта олмагандингиз...

Балаж Джуджак: - ОЧЛ даражаси ҳам юқори ҳисобланади. Ушбу мусобақада ўйнаётганимдан хурсандман. Ўтган мавсумда ўзимиз кутган натижани қайд эта олмадик. Насиб қилса бу мавсумда гуруҳдан чиқиб имкон қадар узоқроққа боришга уринамиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика