RU

Последние новости

17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  2 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  2 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  26 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  5 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  1 13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  2 13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  13 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   1 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  8 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  10 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  64

"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи Новости

"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи

Испания терма жамоаси юлдузи ва "Манчестер Сити" собиқ футболчиси Эмерик Ляпорт амалдаги шартномаси ва катта маошига қарамай, Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубини тарк этмоқчи.

"TalkSPORT" хабарига кўра, унинг кетишига ҳимоячининг жамоадаги ҳолатидан норозилиги ва бош мураббий Стефано Пиоли билан келишмовчиликлар сабаб бўлмоқда.

Ляпорт ҳафтасига тахминан 390 минг фунт маош олаётган ва дунёнинг энг кўп маош олувчи 3 нафар ҳимоячисидан бири бўлиб турган бўлса-да, клуб ва муҳитни ўзгартириш учун бу пулдан воз кечишга тайёр. Унинг шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган, аммо 29 ёшли футболчи муддат охиригача қолиш ниятида эмас.

У жорий мавсум 30 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди, бироқ Криштиану Роналду, Садио Мане ва Жон Дуран каби юлдузларни ичига олган жамоадаги ролидан норози. Шуниси эътиборга лойиқки, ҳатто Роналдунинг борлиги ҳам Ляпортни "Ал Насср"да ушлаб туролмайди.

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг ўзи клубни тарк этиши мумкин. Унинг шартномаси ҳали узайтирилмаган, агар вазият ўзгармаса, португалиялик эркин агентга айланади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика