"Ал Насср" Роналдуга 2 йиллик шартнома таклиф қилди
10 апр 14:35
Новости
"Ал Насср" Роналдуга 2 йиллик шартнома таклиф қилди
Бу ҳақда Альфредо Педулла хабар берди.
Саудия Арабистони клуби португалиялик ҳужумчи билан шартномани икки йилга, яъни 2027 йил июнигача узайтириш бўйича жадал музокаралар олиб бормоқда. Келишув сўнгги босқичга етган бўлиб, клуб Роналду билан янги шартнома тузишга эришишига ишонч билдирмоқда. Роналдунинг клуб билан амалдаги шартномаси 30 июнгача амал қилади.
Роналду 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоаларни кўриб чиқмоқда, чунки бу унинг мазкур турнирда ўйнаши мумкин бўлган сўнгги имконияти бўлиши эҳтимоли юқори.
Криштиану жорий мавсум "Ал Насср" сафида 34 ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди. Шунингдек, у ўз фаолиятидаги гол уриш сериясини давом эттирмоқда, ҳозирга келиб уларнинг сони 931 тага етди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии