RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  23 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Ал Насср" энди Бенземага кўз тикди Новости

"Ал Насср" энди Бенземага кўз тикди

Саудия Арабистони клуби таркибини кучайтириш ишларини тўхтатмаяпти.

Манбанинг хабарига кўра, Криштиану Роналду ортидан унинг собиқ жамоадоши Карим Бензема Саудия Арабистонига таклиф этилди.

Осиё вакилининг жиддий қизиқишига қарамай, франциялик форвард Испанияни тарк этиш ниятида эмас ва таклифни рад этиши кутилмоқда.

Аллақачон португалиялик юлдуз билан катта битим тузган "Ал Насср" трансферлар бозорида кўпроқ марраларни кўзламоқда. Клуб аввалроқ ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамос, "Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс ва Бенземанинг Мадрид клубидаги жамоадоши Лука Модричга оғиз солган эди.

Бироқ Бенземани қўлга киритишга бўлган ҳар қандай уриниш бефойда кўринади. 2022 йилда "Олтин тўп" соврини соҳибига айланган ҳужумчи 2009 йилда "қироллик клуби" аъозосига айланганидан буён амалдаги Испания Ла Лигаси ва Европа Чемпионлар Лигаси ғолибига жуда боғланиб қолган. У футболчилик фаолиятини пойтахт клубида якунламоқчи.

35 ёшли футболчи "Реал" билан шартномасини яна бир йилга узайтириб, 2024 йилнинг ёзига қадар жамоада қоладиган бўлди. Томонлар шартнома шартлари борасида келишиб бўлишган. Яқин кунларда янги битим расман имзоланади.

Карим Бензема жорий мавсум "Реал" учун 15 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол уриб, 1 та ассист қайд этди. Форвард жароҳати туфайли Қатарда бўлиб ўтган мундиални ўтказиб юборди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика