“Ал-Жайиш” пешқадамни мағлуб этди, Рашидов ўйнамади
21 мар 2016 15:17
Новости
“Ал-Жайиш” пешқадамни мағлуб этди, Рашидов ўйнамади
Қатар Юлдузлар лигасининг 23-тур марказий учрашувида мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилаётган “Ал-Раййан” ҳамда ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал-Жайиш” клублари ўзаро тўқнаш келди.
Ушбу ўйинда “Ал-Жайиш” кучли рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Ҳамдаллоҳ (54-пен) ва Ромариньо (64) киритилган голларга муаллифлик қилишди. “Ал-Раййан”дан ягона жавоб тўпини 51-дақиқада Табата пенальтидан киритди.
Ушбу учрашувда Сардор Рашидов захирада қолдирилди. Бу ғалабадан сўнг “Ал-Жайиш” 43 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. “Ал-Раййан” эса 61 очко билан карвонбошиликни давом эттиряпти. Энди Рашидов терма жамоамиз йиғинига қўшилади. Айнан унинг чиройли голи эвазига Қатар клуби "Насаф" жамоасини ОЧЛ 3-тури доирасида мағлуб этган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии