"Ал Иттиҳод"дан 3 очко олиб ташланди
27 дек 2016 13:21
Новости
"Ал Иттиҳод"дан 3 очко олиб ташланди
ОЧЛда иштирок этиш учун лицензион талабларни бажара олмаган Жидданинг "Иттиҳод" клубини ФИФА жазолади.
Аргентиналик футболчи Дамиан Алехандро билан боғлиқ ишда Спорт Арбитраж Судининг талабларини бажармагани сабабли жиддаликлардан 3 очко олиб ташланди. Ўйинчи олдида шартнома мажбуриятларини бажармаган клубларни дастлаб шундай жарима билан жазолашади. Натижада "Иттиҳод" энди пешқадам "Ҳилол"дан уч очкога ортда қолмоқда.
Комментарии