RU

Последние новости

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  18 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  6 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  12 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

“Ал Иттиҳод” 20 000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди Новости

“Ал Иттиҳод” 20 000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди

Осиё чемпионлар лигасида “Локомотив” билан бир гуруҳдан жой олган Саудия Арабистонининг “Ал Иттиҳод” клуби 20 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Бунга сабаб шу йилнинг 1 мартида ўтказилган “Ал Иттиҳод” – “Локомотив” учрашувининг охирларида майдонда баҳсли вазият юзага келганди. Мезбонлар легионери Салли Мунтари “Локо” ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиевни атайин икки-уч марта тепган бўлишига қарамай, ҳакам унга ҳеч нарса демаган, натижада бу ҳол футболчиларимизни асабийлашишга мажбур қилганди.

Кейин эса трибунада ўтирган мухлислар томонидан ҳам тартибсизликлар келиб чиққан бўлиб, майдонга ҳатто баклашка ва яна бошқа нарсаларни отишганди. Ҳатто сув солинган баклашкалардан бири Кахи Махарадзенинг елкасига текканди.

Ўйиндан сўнг ОФК тартиб-интизом қўмитаси мазкур ҳолатни синчиклаб ўрганиб чиқди ва мезбон жамоа “Ал Иттиҳод”га жарима солишни лозим топди. Бундан ташқари, жамоа ўзининг навбатдаги уй учрашувини мухлисларсиз ўтказадиган бўлди.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика