"Ал Ҳилол"га қарши жавоб учрашувида ҳужумкор ўйин намойиш этамиз" — Самвел Бабаян
19 сен 2023 10:55
Новости
"Ал Ҳилол"га қарши жавоб учрашувида ҳужумкор ўйин намойиш этамиз" — Самвел Бабаян
"Биз Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Футболчиларнинг интизоми, шунингдек, ўйинга бўлган мотивацияси туфайли яхши натижага эришдик.

Мағлубиятга учрамаганимиздан хурсандман. "Ал Ҳилол"дек клубга қарши баҳсда вақт чўзиш нормал ҳолат. Футболчиларимиз атайин вақт чўзишмади. Жароҳатлар сабабли тўхталишлар юзага келди. Қолаверса, бу йўқотиш учун ҳакам томонидан керагидан ортиқ вақт қўшилди.
Саудия Арабистони клубида заиф нуқтанинг ўзи йўқ. Шунга қарамай, қарши ҳужумдан унумли фойдаланишга муваффақ бўлдик. Жавоб учрашувида ҳужумкор ўйин намойиш этамиз", – деди Бабаян.
"D" гуруҳидаги иккинчи баҳсда Эроннинг "Нассажи" клуби сафарда Ҳиндистоннинг "Мумбай Сити" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди. "Навбаҳор"нинг ОЧЛдаги кейинги ўйини 3 октябрь куни Наманганда "Мумбай Сити"га қарши бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии