"Ал Ҳилол" йирик трансферни амалга оширди
17 янв 2024 23:59
Новости
Ренан Лоди "Ал Ҳилол"нинг янги футболчисига айланди. "Атлетико" собиқ футболчиси, сўнгги вақтларда "Марсел"да ўйнаб келган футболчи Саудия Арабистони лигаси етакчиси, юлдузларга тўла жамоага қўшилди.

Лоди сўнгги 6 ой давомида "Марсель" шарафини ҳимоя қилди. Бу вақт ичида у Франция жамоаси сафида 23 та ўйин ўтказиб, 1 та голга ассистентлик қилди.
Энди 25 ёшли ҳимоячи фаолиятини Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол” клубида давом эттиради. У ерда у Неймар, Александар Митрович, Рубен Невеш, Малком, Сергей Милинкович-Савич, Калиду Кулибали ва Яссин Буну кабилар билан учрашади.
"Марсель" ўз футболчисини сотишдан 23 миллион евро ишлаб олади.
Лоди янги жамоаси билан 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. "Ал Ҳилол" чемпионлик сари интилмоқда, 19 турдан кейин улар иккинчи ўриндаги "Ал Насср"дан 7 очко олдинда.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии