"Ал Ҳилол" - "Пахтакор": ўйинга оид маълумотлар
29 фев 2016 08:00
Новости
"Ал Ҳилол" - "Пахтакор": ўйинга оид маълумотлар
Учрашувга оид турли маълумотлар билан сизларни таништириб ўтамиз.
Тайёргарлик
Жамоамиз ўйинга тайёргарликни фақат машғулотлар ёрдамида олиб борди. Таркибда йўқотишлар йўқ. Душанба ва сешанба куни машғулот Ар-Риёдда ўтказилади. Пайшанба куни тикланиш машқларини бажарган Нўъмон Ҳасанов шогирдлари кейинги кунлари бевосита ўйинга қаратилган машғулотда иштирок этишди.
"Ал Ҳилол" эса шанба куни Саудия Арабистони чемпионатининг 18-турида ўз майдонида ашаддий рақиби "Ал Иттиҳод"га қарши майдонга тушди. Тўпни назорат қилишда деярли 3 баравар устунликка эга бўлган Георгис Донис шогирдлари буни натижада акс эттира олмай, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Жамоа 40 очко тўплаб, таъқибчиларини бир очкога ортда қолдирмоқда. Ўйинни "Ҳилол" қуйидаги таркибда ўтказди:
Шараҳили, Зори, Квак, Жаҳфали, Шаҳрони, Отайф (Аилтон), Салман, Шалҳуб (Қаҳтони), Салим, Эдуардо, Шамрони (Давсари).
Ўзаро ўйинлар
Саудия Арабистонида жамоалар 2 бор тўқнаш келган. Ҳар икки сафар "Ҳилол" 2:0 ҳисобида зафар қучган. "Пахтакор" ўзбек клублари орасида Саудиядан ғалаба билан қайтган ягона жамоа бўлиб турибди. 2009 йил жамоамиз нимчорак финалад Даммамда "Иттифоқ"дан 2:1 ҳисобида устун келган.
Стадион ва ўйин вақти
Учрашув Ар-Риёд шаҳрида жойлашган "Шаҳзода Файсал Бин Фаҳд" стадионида 2 март куни Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади. "Пахтакор" ўтган мавсум шу стадионда "Шабаб" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Жамоа душанба куни тонгда Тошкент-Дубай-Риёд йўналишида Саудия Арабистони қироллигига йўл олади.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии