RU

Последние новости

01:00Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  0 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  1 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  42 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  4 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0

"Ал Ҳилол" - "Локомотив". Ўйинга оид маълумотлар Новости

"Ал Ҳилол" - "Локомотив". Ўйинга оид маълумотлар

Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида бўлиб турган “Локомотив” бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/16 финал босқичи доирасидаги биринчи учрашувини ўтказади.

“Темирйўлчилар” “Қирол Фаҳд” стадионида “Ал Ҳилол”га қарши баҳс олиб боришади.

Бу “Локомотив”нинг “Ал Ҳилол”га қарши учинчи ўйини бўлади. Эсингизда бўлса, ўтган йилги ОЧЛда иккала жамоа ҳам бир гуруҳдан жой олган ва ҳар иккала учрашувда ҳам саудияликлар ғалаба қозонишганди: Ар Риёдда 3:1, Тошкентда 2:1. Аммо бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади деган умиддамиз.

– Осиё чемпионлар лигаси янги форматга ўтганидан бери (2009 йил) “Ал Ҳилол” мусобақанинг 1/16 финал босқичида иштирок этиб келаётган ягона клуб ҳисобланади. Бу жамоа 2010, 2012, 2014, 2015 йилги мавсумларда мазкур босқичдан ўта олган, бироқ 2009, 2011, 2013 йилги мавсумларда ўз юришини 1/16 финалда тўхтатган.

– “Ал Ҳилол” охирги марта Ар Риёдда 2013 йилнинг 16 майида мағлуб бўлган. Жамоа Қатарнинг “Лахвия” клубига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган.

– “Ал Ҳилол” ўз майдонида Ўзбекистон клубларига қарши етти марта баҳс олиб борган ва барчасида ғалаба қозонган. Бу жамоа охирги марта “Пахтакор”ни 4:1 ҳисобида енгди.

– “Ал Ҳилол” таркибида бразилиялик Айлтон учта гол билан жамоасининг ОЧЛдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

– Ўтган йил “Локо” билан кечган ўйинларда гол урган бешта футболчидан тўрт нафари ҳозир ҳам “Ал Ҳилол” сафида. Булар – Сауд Карири, Юсуф Ал Салем, Наваф Ал Обид ва Абдулла Ал Зори. Биргина бразияликлик Тьяго Невес жамоани тарк этиб, БААнинг “Ал Жазира” клуби сафига бориб қўшилган.

– “Ал Ҳилол” жорий мавсум Саудия чемпионатини иккинчи ўринда тугатди. Улар охирги беллашувада “Ал Файсали” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. “Ал Ҳилол” мусобақа жадвалида чемпион “Ал Аҳли”дан саккиз очко ортда қолди.

– Ўз тарихида тўртинчи бор ОЧЛда иштирок этаётган “Локомотив” биринчи марта мусобақанинг 1/16 финал босқичига чиқди. Бу йил гуруҳдан чиққан ягона ўзбек клуби ҳам айнан “Локомотив” бўлди.

– “Локомотив” Эроннинг “Зобахан” клуби сингари гуруҳ ўйинларини мағлубиятсиз ўтказди, жамоа иккита ўйинда ғалаба қозониб, тўрт марта дуранг ўйнади.

– “Локомотив” бунгача Саудия Арабистонида икки бор тўп тепган. Жамоа ўтган йил “Ал Ҳилол”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, шу йил “Ал Иттиҳод” майдонидан 1:1 натижаси билан қайтган.

– “Ал Ҳилол”га қарши ўйинларда Ар Риёдда Сардор Мирзаев, Тошкентда эса Темурхўжа Абдухолиқов гол муаллифи бўлишган. Уларнинг иккаласи ҳам ҳозирда жамоа билан бирга.

– Темурхўжа Абдухолиқов учта голи билан “Локо”нинг Осиё чемпионлар лигасидаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика