Дохадан мухбиримиз хабар беради: “Ал-Ҳилол” бугунги ўйинга таркиб йиғолмай қолиши мумкин
23 сен 2020 20:10
Новости
Дохадан мухбиримиз хабар беради: “Ал-Ҳилол” бугунги ўйинга таркиб йиғолмай қолиши мумкин
Қатардаги мухбиримизнинг хабар беришича, ҳозирда “Ал-Ҳилол”нинг қайдномасида 13 нафар соғлом футболчи бор: улардан 3 нафари дарвозабон, қолганлари эса майдондаги ўйинчилар. Саудияликлар 6-тур доирасида ўтадиган “Шабаб Ал-Аҳли”га қарши учрашувни қолдиришни сўраб, ОФКга мурожаат қилишган, аммо уларнинг навбатдаги илтимоси ҳам рад этилди.
Шу боис, “Ал-Ҳилол”нинг олдида иккита йўл қолган, биринчиси, учрашувдан бош тортиб, мусобақадаги иштирокини якунлаш. Иккинчиси эса захирадаги дарвозабонлардан бирини ўйновчи футболчи сифатида қайдномадан ўтказиш.
“Ал-Ҳилол” мусобақадаги иштирокини якунласа, жамоанинг барча натижаси нолга тенглаштирилиши ва “Пахтакор” 1-ўрин билан кейинги босқичга чиқиши ҳақда олдинроқ хабар бергандик.
1. "Пахтакор" – 7 очко
2. “Шабаб Ал-Аҳли” – 7 очко
3. “Шахр Ходро” – 0
Ҳозирча, саудияликлар қандай қарорга келгани маълум эмас. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Айни пайтга келиб "Ал Ҳилол"нинг жами 19 нафар футболчисида коронавирус аниқланди. Булар:
Дарвозабонлар: Муҳаммад Вакид, Абдуллоҳ Ал Жадани, Наваф Ал Ғамди.
Ҳимоячилар: Муҳаммад Ал Бурайк, Ёсир Ал Шаҳрони, Абдуллоҳ Ал Ҳафиз, Мутеб Ал Муфарриж, Али Ал Булайҳи, Муҳаммад Жаҳфали, Муҳаммад Кунайдири.
Ярим ҳимоячилар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан, Наваф Ал Обид, Салим Ал Давсари, Муҳаммад Канно, Носсир Ал Давсари.
Ҳужумчилар: Себастьян Жовинко, Салоҳ Шеҳри, Бафетимби Гомис.
Коронавирусдан даволаниб сафга қайтганлар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" - "Шабаб Ал Аҳли" баҳси бугун, 23 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 21:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да старт олади. Беллашув Доҳадаги "Khalifa International Stadium"да бўлиб ўтади.
"Ал-Ҳилол" иштирокини давом эттирса, "А" гуруҳи пешқадами сифатида кейинги босқичда "B" квартетидаги иккинчи жамоа ("Ал-Шорта" ёки "Истиқлол")га қарши тўқнаш келади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии