RU

Последние новости

21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  0 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  0 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  6 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  1 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  1 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   10 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  4 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  3

"Ал Ҳидд" бош мураббийи: "Кеча ҳазиллашган эдим" Новости

"Ал Ҳидд" бош мураббийи: "Кеча ҳазиллашган эдим"

"Насаф" - "Ал Ҳидд" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози иштирок этди.

"Насаф"ни ғалаба билан ва кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Бугун рақиб жуда яхши ўйнади. Ўйин бошида хатоларга йўл қўйдик. Танаффусдан кейин ўзгаришга ҳаракат қилдик. Аммо рақиб яна голлар урди. Биз яхши ўйнай олмадик.

- Ўйинда нима бўлишини олдиндан билмаймиз. Бугун "Насаф" жуда яхши ўйнади.

- Кеча сиз "Насаф" ва "Ал Ҳидд" деярли бир хил савиядаги жамоалар дегандингиз. Ҳисоб 4:0, "Насаф"да яна бир нечта вазиятлар бўлди. Ҳалиям фикрингизда қоласизми?

- (кулади) Албатта кечаги гапларим қайсидир маънода ҳазил гап эди. Бу футболчиларимнинг руҳини кўтариш учун айтилган гаплар эди. "Насаф" бугун бизга умуман имкон қолдирмади. Агар рақиб хато қилганида балки биз бундан фойдаланган бўлардик.

- "Насаф"ни қай даражада ўрганган эдингиз ва қайси жиҳатлар сизга панд берди?

- Биз рақибнинг 5та ўйинини кузатгандик. Асосий эътиборни қанот ярим ҳимоячиларига қаратган эдик. Бугун рақиб бизни стандарт вазиятлар эвазига мағлуб этди.

- "Ал Ҳидд" ўтган мавсум Баҳрайн чемпиони бўлган, бу мавсум эса негадир натижа ижобий бўлмаяпти. Бунга нима сабаб?

- Мен жамоага келганимга 3 ҳафта бўлганини кеча айтгандим. Таркибимизни бир қатор етакчилар тарк этишди. Бу йилги мақсадимиз чемпионлик эмас янги жамоа қуриш.

- Ўтган йилги 17та гол урган тўпурар Румайҳия ҳозир жамоадами?

- У "Риффа" жамоасига ўтиб кетди.

- Жамоаингиз 0:4 ҳисобида ютқазди, лекин сиз негадир хурсандсиз...

- Бу футбол. "Реал" ҳам, Бразилия ҳам мағлуб бўлади. Бугун ютасан, эртага мағлуб бўласан.Бу нормал ҳолат. Камчиликлар учун ишласангиз эртага албатта ғалаба қозонасиз. Бу мени фалсафам.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика