RU

Последние новости

19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  8 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  2 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  32 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  12 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  19 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1

“Ал-Фатҳ” – “Насаф”: ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида Новости

“Ал-Фатҳ” – “Насаф”: ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида

Теги :  Насаф
“Насаф” эртага, 7 февраль сешанба куни Осиё чемпионлар лигаси саралаш босиқичи доирасидаги учрашувни Саудия Арабистонининг “Ал-Фатҳ” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув Ал-Аҳса шаҳридаги “Абдулла Бин Жалави” стадионида бизнинг вақт билан соат 20:00да бошланади.

Мазкур учрашув олдидан бугун бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Жумладан соат 13:00да ҳар иккала менеджерлари ва расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади. Бу йиғилишда учрашувни ўтказишга доир умумий масалалар муҳокама қилиниш билан бирга, эртага жамоалар қандай либосларда майдонга тушишлари ҳам ўзаро келишиб олинади.

Матбуот анжуманини соат 16:30да мезбон жамоа – “Ал-Фатҳ” вакиллари бошлаб беришади. “Ал-Фатҳ” жамоасининг расмий машғулоти ҳам олдинроқ бўлиб ўтади, яъни улар соат 17:30 – 18:30ларда ўйинолди расмий машғулотини ўтказишади.

“Насаф” жамоамизнинг бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда ҳужумчимиз Драган Черанлар иштирокидаги матбуот анжумани соат 19:00да бўлиб ўтади.

Жамоамиз расмий машғулотни  соат 19:30да бошлайди. Расмий машғулотлар ўйин бўладиган – “Абдулла Бин Жалави” стадионида бўлиб ўтади.

Соатлар, ўзимизнинг вақт билан кўрсатилган.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика