"Ал Дуҳайл" Манжукичдан сўнг яна бир "Ювентус" ҳужумчисини харид қилади
06 янв 2020 10:51
Новости
"Ал Дуҳайл" Манжукичдан сўнг яна бир "Ювентус" ҳужумчисини харид қилади
Трансфер ҳуқуқи "Кальяри"га тегишли бўлган "Ювентус" форварди Хан Кван Сон "Ал Дуҳайл"га ўтишга яқин.
"Ал Дуҳайл"да ҳозирда "Ювентус"дан ўтган Марио Манжукич ва Медхи Бенатиялар ўйнамоқда.
21 ёшли шимолий кореялик ўйинчи Қатар клубида тиббий кўрикдан ўтиб бўлди.
"Ювентус" ушбу футболчининг трансфер ҳуқуқини сардинияликлардан сотиб олиб, "Ал Дуҳайл"га сотиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Хан Кван Сон Италияда 2017 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У А Серияда гол урган илк шимолий кореялик футболчига айланди. Аммо, "Ювентус"нинг асосий жамоасида ўйин ўтказмади.
Комментарии