RU

Последние новости

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  25 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  28 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

Акром Комилов: «Жанубий Корея термасини мағлуб этишимизга ишонаман» Новости

Акром Комилов: «Жанубий Корея термасини мағлуб этишимизга ишонаман»

Олий лигада чемпионлик учун кураш давом этади. Тўғри, «Локомотив» бу борада бошқа жамоаларга нисбатан яхшироқ имкониятга эга бўлиб турибди.

Лекин пешқадамни изма-из таъқиб этаётган «Бунёдкор» ва «Насаф» жамоалари ҳам бу курашда «темирйўлчилар»га осонликча ён бермасликлари аниқ. Демак, кураш сўнгги тургача давом этади. Бу эса, ўз навбатида, интригани сақлаб қолиш баробарида чемпионатнинг янада қизиқарли кечишини таъминлайди. Иккинчи ўринни эгаллаб турган «Бунёдкор» 20-турнинг қолдирилган учрашувида «Олмалиқ» меҳмони бўлиб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Мазкур ўйиндан сўнг ғолиб жамоа ҳимоячиси Акром Комиловдан интервью олдик.

- Акром, қолдирилган ўйинда «Олмалиқ»ни мағлуб этдинглар. Ҳисобга қараганда, осон ғалабага эришгандек кўриняпсизлар. Аслида ҳам шундайми?


- Йўқ. Мен бундай демаган бўлардим. Натижа алдаши мумкин. Ўйин жуда ҳам қийин кечди. Бунга мезбонларнинг бизга кўрсатган қаршиликлари ҳам сабаб бўлди. «Олмалиқ» сўнгги ўтказган 9та ўйинининг биронтасида ғалаба қозона олмади. Шундан бўлса керак, майдон эгалари бизга қарши бор кучлари билан ўйнашди. Уларнинг мақсадлари бу ўйинда уч очко ишлаб олиш эди. Гарчи ғалабага эришган бўлсакда, уч очко осонликча қўлга киритилгани йўқ.

- «Олмалиқ»нинг омадсиз серияси ҳам сизларга ёрдам бердими?


- Шундай деса ҳам бўлади. Жамоа­да ҳозир тушкун ҳолат ҳукмрон. Биз эса бундан унумли фойдаланиб қолдик. «Олмалиқ»даги омадсизликни енгиб ўтиш футболчилар ва мураббийлар штаби учун осон бўлмайди. Чемпионат эса ўз якунига етиб боряпти. Лекин бир нарсани аниқ айта оламан, биз мезбонларга хотиржам ҳаракатланиш ва тўп билан муомала қилиш имконини қолдирмадик.

- Чемпионлик пойгасида кураш сўнгги тургача давом этадими ёки «Локомотив»ни чемпионлик билан табрикласа бўладими?


- Менимча, давом этади. Чунки ҳали мавсум якунланишига бешта (суҳбат 26-тур ўйини олдидан ўтказилган, - муаллиф) тур бор. Ўртада беш очколик фарқ сақланиб қоляпти. Шундай экан, ҳали хулоса чиқаришга эрта. Биз ҳам, 3-ўриндаги «Насаф» ҳам охиригача курашади. Агар ўз ўйинларимизда очко йўқотмасак, чемпионлик учун курашда имкониятларимиз сақланиб қолади.

- Қайси ўйинларда кутилмаган очколарни бой бердинглар?


- «Машъал» ва «Нефтчи» жамоаларига қарши кечган баҳслар кутилмаган натижа билан якунланди. Бу икки ўйинда йўқотилган қимматли очколар ҳозир бизга жуда ҳам керак бўляпти.

- Сиз айтган ўша икки учрашувда рақиблар кучлилик қилишдими ёки «Бунёдкор»нинг ўйини ўхшамадими?


- Биз ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик. Ўз ўрнида рақибларимиз ҳам бунга имкон беришмади.

- Авваламбор, чемпионлик учун курашда омад тилаймиз. Мабодо, кумуш медални қўлга киритсанглар, вице-чемпионлик бу йилги мавсум учун ижобий натижа бўладими?


- Албатта. Чунки жамоамиз охирги икки йилдан бери совринли ўринларсиз қолиб кетяпти. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, кумуш медаль биз учун ижобий натижа бўларди. Лекин бу «олтин» учун курашмаймиз, дегани эмас. Ким қайси ўринда бўлишини 30-турдан сўнг билиб оламиз.

- Олдинда жамоангизни мураккаб ўйинлар кутиб турибди. Қайси учрашувни энг қийини деб ҳисоблайсиз?


- Бизда осон ўйиннинг ўзи қолмади. Барча учрашувлар катта аҳамиятга эга бўлади. Ҳар уч кунда ўйин ўтказяпмиз. Табиийки, бунинг натижасида кўп куч йўқотяпмиз. Бир ҳафтада иккита ўйин ўтказиш жуда ҳам оғир.

- Жорий мавсумда ўз даражангизда ўйин намойиш эта олдингизми ёки бундан ҳам яхшироқ натижага эришишингиз мумкинмиди?


- Футболчига баҳони мураббий ва мухлислар беришади. Жамоа устозининг баҳоси холисроқ бўлади. Фикримча, ҳали янада кўпроқ ўсишим керак. Сергей Иванович қўл остида буни уддалаш имконига эгаман. Ҳаммаси ўзимга боғлиқ. Кўпроқ меҳнат қилишим лозим. Осиё жамоаларида эмас, Европа клубларида ўйнашни мақсад қилганман. Ниятга эришиш учун ўз устимда янада кўпроқ ишлашим лозим.

- Ўзбекистон кубогининг қайси босқичи «Бунёдкор» учун қийин кечди?


- Юқорида айтганимдек, бу йилги мавсумда биз учун ҳар бир баҳс қийин кечяпти. Шу жумладан, кубок баҳсларида ҳам енгил ўйин ўтказмадик. Иккита учрашувдан иборат кубок мусобақасида кучсиз жамоаларда ҳам имконият бўлади. Шунга қарамай, чорак финал доирасидаги «Металлург» клубига қарши кечган ўйинлар нисбатан қийинроқ кечди, деб айта оламан.

- «Бунёдкор»нинг финалга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?


- Бизни ярим финалда жиддий рақиб кутиб турибди. «Локомотив» жамоасига ортиқча таъриф бериш шарт эмас. Ҳеч иккиланишсиз айтишим мумкин, «Локомотив»га қарши кечадиган ўйинлар биз учун финалдек бўлади. Илк финалчининг номи маълум. «Насаф» сўнгги ўйинларни кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Бизнинг жуфтликдан финалга қайси жамоа чиқишидан қатъий назар, қаршиликларга осон бўлмайди. Улар ўз-ўзидан финалга етиб келишгани йўқ, «аждарлар»нинг ҳам мақсадлари жиддий. Кубок соҳиби ОЧЛ­да қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. Бу эса финалнинг шиддатли кечишини таъминлайди.

- Миллий жамоамизнинг 3-саралаш босқичида ўтказган ўйинлари ҳақида нима дея оласиз?


- Термамиз иштирокидаги тўртта ўйинни ҳам кўрдим. Биргина Эронни айтмаса, қолган учта учрашувдада футболчилар жуда яхши таассурот қолдиришди. Эронликлар билан баҳсда омад келмади. Одил Аҳмедовнинг майдонда йўқлиги яққол сезилиб қолди. Сардоримизнинг терма жамоадаги ўрни бўлакча.

- Олдинда бизни Жанубий Кореяга қарши учрашув кутиб турибди. Меҳмонда бўладиган бу ўйиндан нималар кутяпсиз?


- Бошқаларни билмадиму, лекин мен Ж.Корея термасини мағлуб этишимизга ишоняпман. Футболчиларимиз ушбу вазифани уддалай олишади. Бу рақиб аввалгидек кучли эмас. Мухлислар қатори футболчиларимизни қўллаб-қувватлаймиз. Бизга ҳам терма жамоада ўйнаш насиб қилсин.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика