Акром Комилов Ҳамдамовнинг ўрнига МТЖга чақирилди
18 мар 2016 18:24
Новости
Акром Комилов Ҳамдамовнинг ўрнига МТЖга чақирилди
Ўзбекистон терма жамоаси Филиппин ва Баҳрайнга қарши ўйинларга тайёргарликни давом эттирмоқда.
"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов терма жамоа йиғинига чақирилганди. Бироқ жароҳати боис кеча терма жамоа лагерини тарк этди. 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган Достонбек март ойидаги ўйинларда терма жамоамизга ёрдам бера олмайди. Самвел Бабаян унинг ўрнига "Бунёдкор"нинг бошқа бир аъзоси Акром Комиловни чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Филиппинга қарши 24, Баҳрайнга қарши 29 март куни "Бунёдкор" стадионида ўйнайди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии