Акром Комилов: “Ганага қарши ўйин биз учун фойдали бўлади”
10 янв 2017 13:45
Новости
Акром Комилов: “Ганага қарши ўйин биз учун фойдали бўлади”
“Қалдирғочлар” бугун Гана терма жамоасига қарши майдонга тушади.
“Тайёргарлик яхши олиб борилмоқда, барча футболчилар машғулотларда тинмай тер тўкмоқда. “Ал-Шааб”га қарши назорат учрашуви яхши ўтди дейишим мумкин.
Яқиндагина тўплар билан ишлашни бошлаганмиз. Ҳали бери тўлиқ тўплар билан ишлашга тайёрмиз дея олмайман. Секин-аста машқларга кўникиб боряпмиз. Шу йиғин сўнггигача тўлиқ спорт формамизга кириб оламиз, деб ўйлайман. Чунки олдимизда ОЧЛда муҳим ўйинимиз бор.
Бугун Гана терма жамоасига қарши иккинчи назорат учрашувимизни ўтказамиз. Ўйлайманки бугунги баҳс бизга жуда катта ёрдам беради ва қаерда камчиликларимиз борлигини билиб олишга имконият бўлади. Бундан ташқари яна бир нечта клубларга қарши назорат учрашувини ўтказамиз”, - дейди “Бунёдкор” клуби ҳимоячиси Акром Комилов.
Жаҳонгир Сотволдиев

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии