RU

Последние новости

15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  1 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  10 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  3 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  11 08:50Россиялик машҳур мураббий: «Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери мени ҳайрон қолдирди»  34

Акром Комилов: "Чемпионни мағлуб этиш ҳамиша ёқимли" Новости

Акром Комилов: "Чемпионни мағлуб этиш ҳамиша ёқимли"

Ўзбекистон кубогининг иккинчи ярим финал жуфтлигида “Бунёдкор” жамоаси ҳамшаҳри “Пахтакор”ни иккала ўйинда ҳам мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ўзбекистон кубогининг иккинчи ярим финал жуфтлигида “Бунёдкор” жамоаси ҳамшаҳри “Пахтакор”ни иккала ўйинда ҳам мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. “Пахтакор” стадионида кечган учрашувда 3:2 ҳисобида зафар қучган “қалдирғочлар” жавоб ўйинида ҳам ғалаба (1:0) қозонишди. Очиғи, илк ўйиндан кейиноқ “Бунёдкор”нинг финалга чиқишига кўпчилик шубҳа қилмаётганди. Амалда ҳам шундай бўлди. Шу куни “Пахтакор”дан чемпионат доирасидаги “Локомотив”га қарши кечган ўйинчалик ёрқин футбол кўрмадик. Балки, “шерлар” асосий эътиборни пешқадамликни мустаҳкамлаб, чемпионликни ўзларида яна сақлаб қолиш учун қаратишгандир. Нима бўлган тақдирда ҳам энди Ўзбекистон кубоги финалида “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари майдонга тушишади. Катта эҳтимол билан ўйин Жиззахдаги янги стадионда ўтказилиши мумкин. Биз “Пахтакор”га қарши кечган жавоб учрашувидан сўнг “Бунёдкор” жамоасининг истеъдодли ёш ҳимоячиси Акром Комиловдан интервью олдик.   



- Акром, авваламбор, Ўзбекистон Кубоги финалига йўл олганинглар билан табриклайман. Ниманинг ҳисобига чемпион жамоани ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб этдик, деб ўйлайсиз?
- Табрик учун раҳмат. Менимча, жамоамиз иккала ўйинда ҳам ўзига хос характер намойиш этди. Кучли жамоага қарши ҳар бир чизиқда кучли ўйин кўрсатдик. Мураббийларимиз томонидан берилган ўйинолди кўрсатмаларини тўғри бажардик. Ҳақиқатан ҳам, иккала ўйин ҳам, айниқса, илк учрашув жуда ҳам қийин кечди. Албатта, чемпион жамоани иккала учрашувда ҳам мағлубиятга учратиш жуда ҳам ёқимли. Бу ғалабалар бизга чемпионатнинг қолган ўйинлари ҳамда кубокнинг финал учрашувида қўшимча ишонч ва куч бағишлайди.

- Ўзбекистон кубогининг жавоб учрашувида “Пахтакор” “Локомотив”га қарши чемпионат доирасида кўрсатган ўйинини намойиш эта олмади. Қайсидир маънода бу ҳолат ҳам сизларга ғалаба қозониш учун ёрдам бердими?
- Ҳа, тўғри айтасиз. Фикримча, “Пахтакор” футболчиларида чарчоқ аломатлари сезилиб турганди. Энди ўйин билан ўйиннинг фарқи бор. Биз жавоб учрашуви олдидан “Пахтакор” - “Локомотив” жамоалари ўртасидаги ўйин ўйинни қайта кўриб чиқдик. Ўша ўйиндаги тезлик ва иштиёқ рақиб жамоа футболчиларида кўринмади. Кейин биз жавоб баҳсида биринчи бўлиб гол киритиб олсак, кейинчалик нисбатан осонроқ бўлиши билар эдик. Амалда буни амалга ошириб, якунда ўзимиз ва мухлисларимиз учун керак бўлган ғалабани қўлга киритдик. Киритилган голдан кейин янада ишонч билан ўйнай бошладик. 


- Кубок финалида “Насаф” жамоасига қарши майдонга тушасизлар. Тўғри, танлаш имконияти йўқ. Шундай бўлсада, сизнингча, финал учун “Насаф” қулайроқ рақиб эдими ёки “Локомотив”?
- Очиғи, финалда рақиб жамоа ким бўлишининг аҳамияти йўқ. Финалга кучсиз жамоалар чиқишмайди. Ўз номига яраша қийин ўйин бўлиши аниқ. Биргина хато жамоаларнинг бирига қимматга тушади. Фианл битта учрашувдан иборат бўлгани учун йўл қўйилган хатони кейин қaйта тузатиб бўлмайди. Вазиятни узоғи билан шу 90 дақиқалик ўйинда ижобий томонга ўнглаш керак бўлади. Рақиб ҳақида нима дейишими мумкин, “Насаф” жуда тартибли жамоа. Бу кучли клуб билан ўйинларимиз ҳамиша қийин кечган. Финалда ҳам осон бўлмайди. Бу иккала жамоа учун ҳам тегишли гап.  

- Чемпионатда бироз ишинглар юришмаяпти. Айниқса, биринчи даврада кўп очко йўқотдинглар. Бунинг сабаби нимада?
- Тўғри, чемпионат бошида жамоамиз ўзига ўхшамади. Керакли ва қимматли очколарни қўлдан чиқардик. Очко йўқотишимиз керак бўлмаган учрашувларда қоқилдик. Кейин биринчи давра охирларига келиб ўзимизга келиб олдик. Мана иккинчи даврадан ҳам ёмон ўйин кўрсатмаяпмиз, деб ўйлайман. Ўйлашимча, ҳозирги ҳолатда ҳам чемпионлик учун курашсак бўлади. Кумуш ва бронза медаллар учун ҳам имкониятимиз юқори. Бунинг учун сўнгги тургача ва охиригача курашамиз. Бунга қанчалик эришамиз, албатта, буни вақт кўрсатади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика