RU

Последние новости

18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  0 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  1 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  21 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  9 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  12 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3

Акмал Холматов: "Натижадан хурсандмиз" Новости

Акмал Холматов: "Натижадан хурсандмиз"

“Нефтчи” – “Металлург” жамоалари учрашувини томошабинлар сафида кузатган Акмал Холматовнинг фикрлари билан қизиқдик.
“Нефтчи” ҳамиша ўз олдига катта мақсад ва вазифаларни қўйиб ўйнайдиган жамоа. Бу йилги мавсумни “Нефтчи” бир текисда ўтказа олмаётганди. Ғалабалар кутилмаган мағлубиятлар, кераксиз дуранглар билан алмашиниб турганлиги сабабли ишқибозларнинг кўнгли тўлмаётганди. Шу боисдан ҳам улар бугун биздан фақатгина ғалабани талаб этишди. Учрашувнинг биринчи таймида об-ҳавонинг иссиқлиги ҳар иккала жамоа ўйини сифатига таъсир кўрсатди. Иккинчи таймда эса мухлислар юқори темпли, ҳужумкор футболнинг гувоҳи бўлишди. Бугун ким биринчи бўлиб гол урса ўша жамоа ғалаба қозонарди. Шукурки, бу вазифани бизнинг жамоа аъзолари уддалашди. Натижадан хурсандмиз. Давралар оралиғидаги таътил арафасида жамоамизга ютуқ сув ва ҳаводек зарур эди. Энди иккинчи даврага тайёргарликни бошлаймиз. Қисқа танаффусдан сўнг тиббий кўрикдан ўтамиз. Мен ҳам иккинчи даврадан эътиборан бевосита майдонда тушишимни, жамоадошларимга ёрдамим тегишини сабрсизлик билан кутаяпман. Насиб бўлса мавсумни юқори ноталарда, кучлилар сафида якунлашни мақсад қилганмиз, дейди Акмал Холматов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика