Акмал Холматов: “Финалда Тожикистон ва Ўзбекистон термалари ўйнаса, мендан бахтли одам бўлмайди”
09 янв 2024 07:23
Новости
Акмал Холматов: “Финалда Тожикистон ва Ўзбекистон термалари ўйнаса, мендан бахтли одам бўлмайди”
“Нефтчи” ва “Пахтакор” афсонаси Акмал Холматов сайтимизга катта интервью берди.
Фаолиятини деярли Ўзбекистонда олиб борган ярим ҳимоячи Осиё кубогида кимларга мухлислик қилишини маълум қилди.
“Финалда Тожикистон ва Ўзбекистон термалари ўйнаса, мендан бахтли одам бўлмайди”,-деб фикр билдирди Акмал Холматов.
Тез орада интервьюни тўлиқ шаклида ўқиш имконига эга бўласиз...
Маълумот учун, Акмал Холматов Тожикистон терма жамоасининг шарафини ҳимоя қилган. Унинг ўғли Диёр Холматов эса айни вақтда Ўзбекистон терма жамоаси билан биргаликда Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии